АсосийЖамият

“Учинчи Ренессанс тўлқинини қарши олинг!”

Шу йил июндан бошлаб “Ўзбекистон – истеъдодлар замини” (Uzbekistan: Land of Talents) ёшлар ҳаракатига старт берилмоқда.

'“Учинчи Ренессанс тўлқинини қарши олинг!”'ning rasmi

Ҳаракатнинг илк лойиҳаси сифатида, 5-10 июнь кунлари, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олд майдонида оммавий тадбирлар ўтказилади, дея хабар бермоқда Бош вазир матбуот котиби.

Тадбирларнинг марказий воқеаси – 5 июнь куни Абу-Дабида ўтадиган БАА-Ўзбекистон ҳамда 10 июндаги Ўзбекистон-Қатар ўйинларидир. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026 га чиқишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ушбу ўйинлар 9 қаватли бино баландлигига тенг бўлган катта экранларда намойиш қилинади.

Оммавий тадбирлар нафақат футбол томошасини, балки очиқ осмон остидаги концерт дастури ва мотивацион шоуларни ҳам ўз ичига олган. Мазкур лойиҳада 100 мингдан ортиқ ёшлар (16 ёшдан 40 ёшгача) қатнашиши кутилмоқда.

“Ўзбекистон – истеъдодлар замини” ёшларни умумий ватанпарварлик ғояси остида бирлаштиради, уларга юксак натижалар сари интилишга рағбат беради.

Зеро, эртамиз эгаларини жаҳоншумул мақсадлар билан яшаши, фаолият олиб бориши учун илҳомлантириш ва имкониятлар яратиш Президентимиз Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсатларининг асосий мезонидир!

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда ЙТҲлардан ҳалок бўлганлар сони камайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:55

    Ўзбекистонда ЙТҲлардан ҳалок бўлганлар сони камайди

    2025 йилда мамлакатда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 2 188 киши вафот этди.

    'АҚШ Ўзбекистон фуқаролари учун виза беришни вақтинча тўхтатди'ning rasmi

    Жамият 14.01.2026 17:12

    АҚШ Ўзбекистон фуқаролари учун виза беришни вақтинча тўхтатди

    АҚШ Давлат департаменти давлат бюджетига юк бўлиши мумкин бўлган аризачиларга қарши чоралар доирасида қатор мамлакатлар фуқаролари учун виза аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди.

    'Итни сўйиб еган янгийўлликлар 10 суткага қамалди'ning rasmi

    Жамият 14.01.2026 16:48

    Итни сўйиб еган янгийўлликлар 10 суткага қамалди

    Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида фуқароларнинг итни боқиб, сўйиб егани билан боғлиқ ҳолат судда кўриб чиқилди.

    'Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш ва электр бозорини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди'ning rasmi

    Жамият 14.01.2026 13:18

    Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш ва электр бозорини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

    Президент Шавкат Мирзиёев энергия тежаш, биноларни модернизация қилиш ва электр энергияси соҳасида бозор механизмларини жорий этиш масалаларини муҳокама қилди.

    'Ўзбекистонда хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бериладиган касалликлар рўйхати тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият 14.01.2026 12:50

    Ўзбекистонда хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бериладиган касалликлар рўйхати тасдиқланди

    Ҳайдовчи ёки йўловчиларга тиббий маълумотнома асосида камар тақмаслик рухсат этилади.

    'Доллар курси кетма-кет учинчи кун тушди'ning rasmi

    Жамият 14.01.2026 11:19

    Доллар курси кетма-кет учинчи кун тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.