АсосийЖиноят

Интерпол қидирувидаги икки аёл Ўмондан Тошкентга келтирилди

Улардан бири фирибгарлик ва бири одам савдоси билан айбланиб, қидирувда бўлган.

'Интерпол қидирувидаги икки аёл Ўмондан Тошкентга келтирилди'ning rasmi

Интерполнинг Ўзбекистон Миллий марказий бюроси ходимлари кузатуви остида халқаро қидирувда бўлган икки нафар аёл фуқаро Маскат шаҳридан Тошкентга олиб келинди. Бу ҳақда Интерпол Ўзбекистон бюроси хабар берди.

Кенг қамровли тезкор-қидирув тадбирлари ва хорижий ҳамкорлар билан самарали ахборот алмашинуви натижасида Уммон Султонлиги ҳудудида халқаро қидирувда бўлган икки нафар аёл фуқаронинг қаерда экани аниқланди ва улар ушланди.

Жорий йилнинг 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Интерпол Миллий Марказий Бюроси ходимлари томонидан уларнинг экстрадицияси амалга оширилди. Иккала аёл ҳам фирибгарлик ва одам савдоси билан айбланиб, қидирувда бўлган эди. 

Фирибгарлик билан боғлиқ хатти-ҳаракати учун қидирувда бўлган шахсларни экстрадиция қилиш жараёнини амалга ошириш мақсадида кузатув гуруҳи Уммон Султонлигининг Маскат шаҳрига жўнаб кетди. Интерпол Маскат Миллий марказий бюроси вакиллари билан учрашув давомида, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан халқаро миқёсда қидирув эълон қилинган, одам савдоси билан шуғулланишда гумон қилинаётган яна бир жиноятчи аёл қўлга олингани маълум бўлди. Ўтказилган учрашув натижасида соддалаштирилган экстрадицияни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди. 

 Шу тариқа, ўрнатилган ҳамкорлик муносабатлари ва икки томонлама амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида қидирувдаги шахслар суд олдида жавобгарликка тортилиши ва муносиб жазо олиши учун Ўзбекистон Республикасидаги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимларига топширилди.

    Бошқа янгиликлар