АсосийЖамият

Бугун айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

Ҳарорат 35 даражагача кўтарилади.

'Бугун айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин'ning rasmi

Бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий вилоятларида ва кечқурун Тошкент вилоятида айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 30-35° бўлади.

Пойтахтимизда кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечқурун бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади мумкин. Ҳарорат 32-34° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27° бўлади.

    Бошқа янгиликлар