АсосийЖамият

Тошкентда очиқ майдонда ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар ФВБ ҳодиса тафсилотларини очиқлади.

'Тошкентда очиқ майдонда ёнғин чиқди'ning rasmi

Бугун, 24 май куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида очиқ майдондаги қуруқ ўт ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар берди.

Хабарга кўра, соат 12:33 да туманнинг Фаробий кўчасида очиқ майдонда қуруқ ўт ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 12:39 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:31 да ўчирилган.

Билдирилишича, вазият Тошкент шаҳар ФВБ томонидан тўлиқ назоратга олинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

    Бошқа янгиликлар