АсосийЖамият

Тошкентда 22 ёшли йигит 19 ёшли танишини пичоқлаб қўйди

Жароҳатланган фуқаро шифохонага ётқизилган.

'Тошкентда 22 ёшли йигит 19 ёшли танишини пичоқлаб қўйди'ning rasmi

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда номаълум шахс жароҳат олганлиги акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 май куни тахминан соат 20:00 ларда Олмазор тумани “Чустий” маҳалласи ҳудудида 2003 йилда туғилган А.С. ўзининг таниши 2006 йилда туғилган С.Ў. билан келишмовчилик сабабли тортишиб қолган ва ўзаро жанжаллашиб кетган.

Жанжал вақтида фуқаро А.С. ўткир тиғли жисм билан С.Ў. га тан жароҳати етказган. Натижада жабрланувчи “Кўкрак қафаси орқа соҳаси чап томон кесиб санчилган жароҳати” ташхиси билан шифохонага жойлаштирилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “м” банди ("Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш - қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб содир этилиши") билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Тергов якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади",— дейилади хабарда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда 13-14 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:04

    Ўзбекистонда 13-14 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

    Рамазон ойи муносабати билан юртимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилади.

    'Нукуснинг айрим маҳаллаларида боғча пули 50 фоизга арзонлашади'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:28

    Нукуснинг айрим маҳаллаларида боғча пули 50 фоизга арзонлашади

    1 апрелдан “Қаратаю” ва “Бестобе” МФЙ аҳолиси учун давлат боғчаларида тўловларга камайтирувчи коэффициент қўлланилади.

    'Тошкентда ФВВ ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилган тадбиркор ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:25

    Тошкентда ФВВ ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилган тадбиркор ушланди

    12 қаватли турар жой мажмуасини фойдаланишга қабул қилдириш учун мансабдорга пора бермоқчи бўлган МЧЖ раҳбари қўлга олинди.

    'Дубай-Тошкент йўналишида йўловчисиз техник рейс амалга оширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:38

    Дубай-Тошкент йўналишида йўловчисиз техник рейс амалга оширилди

    Форс кўрфазидаги нотинчлик сабаб Дубай аэропортидан йўловчи олиб чиқишга рухсат берилмаган.

    'Андижонда 819 млн сўмлик олтин қуймаларни ноқонуний олиб чиқишга уриниш фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:12

    Андижонда 819 млн сўмлик олтин қуймаларни ноқонуний олиб чиқишга уриниш фош этилди

    Андижон вилоятида 473 грамм олтин қуймаларни Қирғизистонга олиб ўтмоқчи бўлган она ва қиз божхона постида тўхтатиб қолинди.

    'Мирзо Улуғбек туманида хонадонда ёнғин юз берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:38

    Мирзо Улуғбек туманида хонадонда ёнғин юз берди

    Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлди.