АсосийЖиноят

Фарғонада 586 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган ошхона аниқланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

'Фарғонада 586 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган ошхона аниқланди'ning rasmi

Фарғона шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаси 586,4 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланишда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Терговга қадар текширув давомида “Й.Х.” МЧЖ масъуллари “С.” номли ошхонада газ тармоғига ошхона ускуналарини рухсатсиз ва тўғридан-тўғри улаб, катта миқдорда табиий газни ўзбошимчалик билан ишлатгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар