Тадбир доирасида ёрқин тақдимотлар ўтказилади, хусусан, шарқона зираворлар ҳамда маҳаллий ипак ва пахтадан тайёрланган маҳсулотлар – ўзбек хонатласи, адрас ва икат ярмаркалари ташкил этилади.
Шунингдек, фестиваль кун тартибидан турли мусиқий чиқишлар, этно-мода намойишлари, халқ амалий санъати кўргазмалари, турли кўнгилочар тадбирлар ва гала концертлар ўрин олган.