Президент Администрацияси ва Халқ қабулхонаси бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Андижон, Сурхондарё, Хоразм ва Жиззах вилоятларида давом эттирди.
Ўттизга яқин вазирлик ва идора вакилларидан ташкил топган Республика ишчи гуруҳлари фаолияти Президент виртуал ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар ҳамда сайёр қабуллар, хонадонбай ўрганишлар давомида аҳоли томонидан кўтарилган муаммолардан келиб чиққан ҳолда жойларда ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал қилиш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш каби қатор йўналишда амалий ёрдам кўрсатишдан иборат бўлди.
Ушбу мақсадда ўтган бир ҳафта давомида жами 200 дан зиёд оммавий сайёр қабуллар ташкил этилди. Уларда 3,5 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 1 мингдан зиёди жойида ижобий ҳал этилди. Ўрганиш учун вақт ва маблағ талаб этадиган мурожаатлар Республика ишчи гуруҳи назоратига олиниб, улрга ечим топиш бўйича тегишли вазирлик ва идораларга кўрсатмалар берилди.
Очиқ мулоқотлар давомида фуқаролардан асосан жойларда коммунал ва ижтимоий инфратузилмани яхшилаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бандлик, моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш соҳалари билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улар тегишли соҳа масъуллари томонидан ўрганилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Жумладан, Республика ишчи гуруҳи масъуллари ёрдамида жойларда ички йўлларни талаб даражасига келтириш учун 30 км.га яқин йўллар шағаллаштирилди, 15 км.дан зиёдига асфальт қопламаси ётқизиди.
Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 260 дан зиёд трансформаторлар янгисига алмаштирилди ёки капитал таъмирланди, 3 мингдан зиёд янги темир-бетон таянч устунлари ўрнатилди, 30 км.га яқин янги СИП кабеллар тортилди.
Газ таъминотини яхшилаш мақсадида 105 та газ тақсимлаш пунктлари, 46 км. қувурлар капитал таъмирланиб, соз ҳолатга келтирилди.
Аҳолини ичимлик ва экин суви билан таъминлаш ҳолатини яхшилаш мақсадида 3 та янги сув иншооти ўрнатилди, 17 таси таъмирланди, 24 км. қувурлар соз ҳолатга келтирилди, 235 км. лоток, ариқ ва зовур чиқиндилардан тозаланиб, 14 км. қисми бетонлаштирилди.
Санитария ва эгологик аҳволи оғир бўлган 200 дан зиёд ижтимоий соҳа объектлариидаги асосий масалалардан яна бири ишсизлик ва камбағаллик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда фуқароларга амалий кўмар кўрсатиш бўлди.
Ана шундай маҳаллаларда “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури доирасида, Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибалари асосида янги лойиҳаларни амалга ошириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, қўшимча иш ўринларини яратишга амалий ёрдам кўрсатилди, қўшимча меҳнат ярмаркалари ташкиллаштирилди.
Мисол учун, “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури доирасида 1,8 минг нафар фуқароларга 35 млрд сўм имтиёзли кредит ажратилиши таъминланди. “
Кўрилган чора-тадбирлар ва ўтказилган меҳнат ярмаркалари натижасида 97 та маҳаллада 1,3 мингга яқин камбағал оилага бандлик ва даромад манбасини яратиш ва турмуш даражасини яхшилаш учун моддий шароитлар яратилди. Ишсиз бўлган 12 мингга яқин аҳоли мавсумий ва доимий ишга жойлаштирилди, 300 га яқин фуқаро малакасини ошириш учун бепул ўқишга йўналтирилди.
Аҳоли соғлиғини ҳимоялаш ва мустаҳкамлаш мақсадида жойларда деярли 33 минг аҳоли учун учун чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилди. Натижада, 1,1 минг нафар фуқарога Республика ихтисослаштирилган марказларга даволаниш учун ордер, 260 нафарига ногиронлик аравачаси, 466 нафарига протез-ортопедия воситалари ва 5,8 минг нафарига бепул етказиб берилди.
Бундан ташқари, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 90 га яқин оғир маҳаллаларда арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари ташкил этилди.
Республика ишчи гуруҳининг галдаги манзили - Фарғона, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари.