АсосийСаломатлик

Шифокор стрессни енгишга ёрдам берадиган учта маҳсулотни айтди

Стрессни енгиш ва депрессия аломатларини енгиллаштиришда инсонга ёрдам берадиган маҳсулотлар ҳақида биласизми?

'Шифокор стрессни енгишга ёрдам берадиган учта маҳсулотни айтди'ning rasmi

Стрессни енгиш ва депрессия аломатларини енгиллаштиришда инсонга баъзи маҳсулотлар ёрдам беради, деб ёзади PrimaMedia.ru шифокор-реабилитолог Сергей Агапкин ва диетолог Марина Макишага таяниб.

"Энг муҳими ҳақида" дастурида улар таркибида триптофан бўлган пишлоқ салбий ҳис-туйғуларни енгишга ёрдам беришини айтилган. 

Шунингдек, таркибида омега-3 бўлган денгиз балиғи ҳам ёмон кайфият билан курашишда ёрдам беради. У депрессия аломатларини камайтириши мумкин.

Стрессга қарши курашда яна бир муҳим маҳсулот - далачой бўлиб, унинг таркибида мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатадиган биологик фаол моддалар мавжуд.

    Бошқа янгиликлар