АсосийСаломатлик

Ультрабинафша нурларидан ҳимоя қиладиган маҳсулотлар ҳақида эшитганмисиз?

Ёзда ультрабинафша нурларнинг интенсивлиги инсон юзида эрта қариш ва пигментация пайдо бўлиш хавфини оширади.

'Ультрабинафша нурларидан ҳимоя қиладиган маҳсулотлар ҳақида эшитганмисиз?'ning rasmi

Ёзда ультрабинафша нурларнинг интенсивлиги ортади, бу эса терида эркин радикаллар ҳосил бўлишини кучайтиради. Бу эрта қариш ва пигментация пайдо бўлиш хавфини оширади.

Ёзда ультрабинафша нурларнинг интенсивлиги ортади, бу эса терида эркин радикаллар ҳосил бўлишини кучайтиради. Бу эрта қариш ва пигментация пайдо бўлиш хавфини оширади, деди РТ дерматовенеролог, косметолог Наталя Михайлова.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, бундай шароитда организмга ёшликни сақлаб қолишга ёрдам берадиган, яллиғланиш жараёнларини камайтирадиган ва коллагеннинг парчаланишига тўсқинлик қиладиган антиоксидантлар керак.

"Антиоксидантларнинг табиий манбалари - мавсумий ёзги мевалар, сабзавотлар ва резаворлар. Уларни тўғридан-тўғри полиздан ейиш айни муддао. Черника, малина, қулупнай, олча, тарвуз ва шафтолида антиоксидантлар кўп," - деди Михайлова.

Шунингдек, ёнғоқ, кўк чой ва қора шоколад ҳам антиоксидантларга бой.

    Бошқа янгиликлар