АсосийЖамият

Uzbekistan Airways маҳаллий эконом-класс чипталари учун максимал тарифни пасайтирди

Йўловчилар учун арзон тарифларда кўпроқ жой бўлиши маълум қилинди.

'Uzbekistan Airways маҳаллий эконом-класс чипталари учун максимал тарифни пасайтирди'ning rasmi

Ўзбекистон аҳолиси учун авиақатновларни янада қулайроқ қилиш мақсадида Uzbekistan Airways маҳаллий парвозлардаги эконом-класс тарифлари таркибини янгилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, энди аввалги 10 та тариф тури ўрнига 4 та соддалаштирилган тарифдан иборат тизим жорий этилди, бу эса қуйидагиларни таъминлайди:

  • нарх бўйича тариф танлаш тушунарлироқ бўлади;
  • минимал тарифлар бўйича ўринлар сони оширилади;
  • кўпроқ йўловчилар учун арзон рейслар имконини беради;
  • (тўртта тарифнинг ҳар бири қайтариш имкони билан — юкли ва қайтариб бўлмайдиган — юксиз вариантларда тақдим этилади)

Компания матбуот хизматининг darakchi.uz'га маълум қилишича, чипталарнинг минимал нархи ўзгаришсиз қолади, тарифлар орасидаги фарқ эса оптималлаштирилди — бу комфорт, эластиклик ва нарх ўртасидаги мувозанатни сақлашга ёрдам беради. Шу билан бирга, тарифларнинг энг юқори даражаси ҳам пасайтирилди — бу аҳолининг мобиллигини оширишга қаратилган, дейилади хабарда.

Янги тарифлар қуйидаги йўналишларда қўлланади:

  • Тошкент — Самарқанд: 249 минг сўмдан;
  • Тошкент — Наманган: 249 минг сўмдан;
  • Тошкент — Фарғона: 249 минг сўмдан;
  • Тошкент — Қарши: 278 минг сўмдан;
  • Тошкент — Термиз: 424 минг сўмдан;
  • Тошкент — Урганч: 512 минг сўмдан;
  • Тошкент — Нукус: 512 минг сўмдан;
  • Бухоро — Урганч: 336 минг сўмдан.

Нарх бир йўналиш учун кўрсатилган бўлиб, қайтиш йўналишида ҳам худди шундай нарх белгиланган. Нарх чет эл валютасига боғлиқ ва ҳозирги вақтдаги тарифни акс эттиради.

    Бошқа янгиликлар