АсосийЖамият

Ҳиндистонда ҳаёти хавф остида қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

Уни ишга чақирган кишилар аёлдан бошқа мақсадда фойдаланмоқчи бўлишган.

'Ҳиндистонда ҳаёти хавф остида қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

Ўзбекистон элчихонаси Ҳиндистонга алдов йўли билан олиб келинган ва одам савдоси қурбонига айланиш хавфи остида қолган аёлнинг ватанга қайтишига амалий ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда  "Дунё" ахборот агентлиги хабар қилди. 

Дипломатик миссия консуллик бўлимига Ҳиндистон ҳуқуқ-тартибот идораларидан Деҳлидаги Индира Ганди халқаро аэропортида руҳий тушкунлик ҳолатидаги З.Т. исмли Ўзбекистон фуқароси аниқлангани ҳақида маълумот келиб тушган.

Шундан сўнг фуқаро билан алоқа ўрнатилиб, у элчихонага олиб келинган. Суриштирув жараёнида З.Т.га икки киши ошхоналардан бирида официант бўлиб ишлаш таклифи билдиргани аниқланган. Бироқ аёл мамлакатга келиб, меҳмонхонага жойлашгач, алданганини билиб қолган ва уни Ўзбекистонга қайтариб юборишларини талаб қилган.

Аммо икки киши аёлдан унинг учун сарфланган йўл харажатларини қоплаб беришини талаб қилган ҳамда жинсий хизмат кўрсатишга мажбурлашга ҳаракат қилган. З.Т. ўзи ушлаб турилган маскандан қочиш ва маҳаллий полиция вакилларига мурожаат қилишга муваффақ бўлган.

Ўзбекистон элчихонаси аёлга тезкор консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатган ҳамда ҳомий ташкилотлар кўмагида Деҳли — Тошкент йўналишидаги авиарейсга чипта сотиб олинган.

Ҳиндистоннинг тегишли муассасалари билан Ўзбекистон фуқаросини Деҳлига келтириб, эксплуатация қилишга уринишда гумон қилинаётган шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилиши бўйича ҳамкорлик қилинмоқда, дейилади хабарда.

Дипломатик миссия ўзбекистонликларни Ҳиндистонга сафар қилишдан олдин турли шубҳали гуруҳ ёки шахсларнинг ёлғон ваъдаларига алданиб қолмаслик, ушбу мамлакатга кириш ва унда бўлиб туриш чоғида маҳаллий қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга чақирди.

Элчихона бундай ҳолатлар юзага келган тақдирда зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатилиши учун зудлик билан қуйидаги воситалар орқали мурожаат қилишни тавсия қилади:

  • телефон: +91 11 2467 0774/75;
  • Telegram-бот: @consuluzbindia_bot.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Енгил ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этганларга огоҳлантириш берилади'ning rasmi

    Жамият 16.05.2025 18:55

    Енгил ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этганларга огоҳлантириш берилади

    Маъмурий жазолар тизимига янги – “маъмурий огоҳлантириш” таъсир чорасини киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

    'Поезд ҳар куни ўтмайдиган темир йўл кесишмаларидан тўхтаб ўтиш шарт бўлмайди'ning rasmi

    Жамият 16.05.2025 18:10

    Поезд ҳар куни ўтмайдиган темир йўл кесишмаларидан тўхтаб ўтиш шарт бўлмайди

    “Стоп” белгилари бошқарилувчи сфетофорларга алмаштирилади.

    '“Тўхташ тақиқланган” ва “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгилари қайта кўриб чиқилади'ning rasmi

    Жамият 16.05.2025 18:03

    “Тўхташ тақиқланган” ва “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгилари қайта кўриб чиқилади

    Бу ҳақда Президент топшириғига асосан қабул қилинган Ҳукумат қарорида белгиланган.

    '1 июндан радарлар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайди'ning rasmi

    Жамият 16.05.2025 16:56

    1 июндан радарлар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайди

    Тўхташ чизиғи – “стоп-линия” бундан мустасно.

    'Долларнинг расмий курси яна тушди'ning rasmi

    Жамият 16.05.2025 16:02

    Долларнинг расмий курси яна тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Тошкентда лифт ичида 50 ёшли эркак мактаб ўқувчисига шилқимлик қилди'ning rasmi

    Жамият 16.05.2025 15:00

    Тошкентда лифт ичида 50 ёшли эркак мактаб ўқувчисига шилқимлик қилди

    Унга беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.