АсосийЖамият

2 ойда 110 та медаль: Халқаро Олимпиадаларда ўқувчилар фахрли ўринларни эгаллади

Сўнгги 2 ойда Ўзбекистонлик ўқувчилар томонидан халқаро олимпиадаларда 110 та медаль қўлга киритилди.

'2 ойда 110 та медаль: Халқаро Олимпиадаларда ўқувчилар фахрли ўринларни эгаллади'ning rasmi

Сўнгги 2 ойда Ўзбекистонлик ўқувчилар томонидан халқаро олимпиадаларда 110 та медаль қўлга киритилди. 

Халқаро Кавказ математика олимпиадасини Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медаль билан якунлади. 

Ўтказилган жойи: 14-19 март,  Адигея Республикаси

Иштирокчи давлатлар сони: 20 га яқин

Европа қизлар олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш, 2 та бронза медаль соҳиби бўлди. 

Ўтказилган жойи: 11-17 апрель, Косова

Иштирокчи давлатлар сони: 55 та

Халқаро робототехника олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 5 та кумуш, 1 та бронза медални қўлга киритди.

Ўтказилган жойи: 15-20 апрель, Туркия

Иштирокчи давлатлар сони: 20 га яқин

ИИ Халқаро Математика Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 9 та кумуш, 4 та бронза медалга эга бўлди. 

Ўтказилган жойи: 21-25 апрель, Туркманистон

Иштирокчи давлатлар сони: 15 га яқин

Болқон Математика Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 4 та кумуш медаль соҳиби бўлди. 

Ўтказилган жойи: 25-30 апрель, Босния ва Герсоговиня

Иштирокчи давлатлар сони: 30 га яқин

Осиё Физика олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та бронза медалини қўлга киритди. 

Ўтказилган жойи: 4-12 май, Саудия Арабистони

Иштирокчи давлатлар сони: 27 та

Халқаро инглиз тили олимпиадаси (ЭЛО) да Ўзбекистон терма жамоаси 9 та кумуш медаль, 6 та кубокни қўлга киритди.

Ўтказилган жойи: 8-12 май, Иордания

Иштирокчи давлатлар сони: 30 га яқин 

Ал Хоразмий номидаги халқаро математика ва информатика олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси 7 та олтин, 13 та кумуш ва 30 та бронза медаль олди.

Ўтказилган жойи: 8-12 май, Ўзбекистон

Иштирокчи давлатлар сони: 9 та

59-Халқаро Менделеев олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритди.

Ўтказилган жойи: 5-13 май, Бразилия

Иштирокчи давлатлар сони: 40 та

Эслатиб ўтамиз, Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармонига кўра, 2025 йил 1 июндан нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган бир марталик пул мукофотининг амалдаги миқдорлари 5 бараварга оширилади.

    Бошқа янгиликлар