АсосийЖамият

Айрим онлайн-платформаларга Ўзбекистон ҳудудида кириш тезлиги суд қарори асосида пасайтирилиши мумкин

Ваколатли орган билан тизимли равишда ҳамкорлик қилмай келган онлайн-платформаларни бутунлай блоклаш амалиётидан воз кечилади.

'Айрим онлайн-платформаларга Ўзбекистон ҳудудида кириш тезлиги суд қарори асосида пасайтирилиши мумкин'ning rasmi

"Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

АОКА маълумотига кўра, 2017-2025 йилларда Интернет фойдаланувчилари сони 14,7 млндан 32,7 млнга ошган.  Энг оммабоп платформалар орасида:

  • Telegram - 28 млн;
  • Odnoklassniki -  19,2 млн;
  • Facebook - 2,3 млн;
  • "ВКонтакте" - 1,5 млн;
  • LinkedIn - 850 минг;
  • Twitter - 250 минг нафар ўзбекистонлик фойдаланувчи мавжуд.

Бугунги кунда онлайн платформалар фойдаланувчилари қандай ҳуқуқларга эгалиги борасида қонунчиликда аниқ нормалар мавжуд эмас, ахборот тарқатишга оид талаблар эса миллий қонунчиликда тизимли ва етарли даражада тартибга солинмаган, тарқоқ ҳолда белгиланган. 

Интернет фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш заруратидан келиб чиқиб, турли давлат ва жамоат ташкилотлари, медиа соҳаси экспертлари иштирокида “Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. 

Унда онлайн-платформалар соҳасидаги амалдаги қонунчилик сезиларли либераллаштирилиб, тартибга солишдаги мавжуд бўшлиқларни бартараф этишга қаратилган нормалар назарда тутилмоқда. 

Қонун лойиҳасининг асосий мақсадлари ва принциплари:

қонунийлик – онлайн муҳитдаги барча фаолият қонун доирасида амалга оширилади;
фойдаланувчилар ҳуқуқларининг устуворлиги – фойдаланувчиларнинг маълумот олиш, фикр билдириш ва хавфсиз интернетдан фойдаланиш ҳуқуқлари таъминланади;
цензурага йўл қўйилмаслиги – қонун билан тақиқланмаган контентга нисбатан эркинлик кафолатланади;
шаффофлик ва хавфсизлик – ноқонуний контентнинг тарқалишига қарши курашилади ва шахсий маълумотларнинг хавфсизлиги таъминланади.

Ушбу қонун лойиҳаси давлат рўйхатидан ўтказилган оммавий ахборот воситаларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтларига нисбатан татбиқ этилмайди. Уларнинг фаолияти  “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинган.

Қонун лойиҳаси билан ваколатли орган билан тизимли равишда ҳамкорлик қилмай келаётган онлайн-платформаларга Ўзбекистон ҳудудида кириш тезлигини суд қарори асосида пасайтириш назарда тутилмоқда. Бутунлай блоклаш амалиётидан воз кечилмоқда.

Шунингдек, амалдаги қонунчиликдаги блогерларга мажбурият сифатида кўрсатилган бажариши қийин бўлган нормалар қайта кўриб чиқилган. 

Қонун лойиҳаси билан аноним профилларга, канал ва гуруҳларга қарши курашишнинг замонавий ечими таклиф этилмоқда.

Қонун лойиҳасида онлайн-платформа ва веб-сайтлардаги кибержиноятчиликка қарши курашиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Муҳим жиҳатлардан бири –  фишинг ва спам ресурслар ҳам ноқонуний ахборот (контент) жумласига киритилмоқда. 

Янги қонун лойиҳаси орқали янги жавобгарлик чоралари, жарималар белгиланиши кўзда тутилмаган, юқоридаги мажбуриятларни бажармаган тақдирга уларга нисбатан ҳуқуқий чоралар сифатида молиявий санкциялар ёки бошқа жазо турлари кўзда тутилмаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Айрим оилаларнинг талаба қизларига махсус стипендия тўланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:58

    'Онлайн маконда тартиб ва аниқлик “ноқонуний контент” тушунчасини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш вақти келди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:27

    Онлайн маконда тартиб ва аниқлик “ноқонуний контент” тушунчасини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш вақти келди

    “Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси соҳани тартибга солишда асос бўлади.

    '“Толибон” фуқароларнинг интернетдаги фаолиятини назорат қилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:43

    “Толибон” фуқароларнинг интернетдаги фаолиятини назорат қилади

    Ҳеч бир шахс ёки ташкилотга ижтимоий тармоқлардан “нотўғри ва ноахлоқий мақсадлар”да фойдаланишга рухсат берилмаслиги маълум қилинган.

    'Долларнинг расмий курси бироз кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:06

    Долларнинг расмий курси бироз кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Самарқандда 3 ака-ука 1 йигитни калтаклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:55

    Самарқандда 3 ака-ука 1 йигитни калтаклади

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Хонанда Сардор Мамадалиев ҳам жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:07

    Хонанда Сардор Мамадалиев ҳам жаримага тортилди

    “Севилмаган ёр керак менга” номли шеър Сардор Мамадалиев томонидан ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда шартнома тузмасдан фойдаланилгани аниқланди.