АсосийЖамият

“Ватан ҳимоясига ҳар куни тайёр бўлишимиз керак”

Президент “Матонат мадҳияси” ёдгорлигига гулчамбар қўйди.

'“Ватан ҳимоясига ҳар куни тайёр бўлишимиз керак”'ning rasmi

Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил бўлди. Шунча вақт ўтса-да унинг тарихи, кулфат ва мусибатлари унутилмайди. Аксинча, урушнинг мудҳиш оқибатлари, тинчлик-осойишталик қадрини ёдга солади. 9 май – Хотира ва қадрлаш куни замирида ана шундай моҳият мужассам. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу сана муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюриб, хотира маросимида иштирок этди.

Боғ бўйлаб мунгли куй таралади. Бу ердаги ҳар бир ёдгорлик, тимсол ва битиклар мудҳиш уруш ҳақиқатларини ифода этади, халқимизнинг ғалабага қўшган улкан ҳиссасини урғулайди. Боғ бугунгидек байрам кунларида, айниқса, гавжум бўлади.

Сўнгги йилларда шаклланган анъанага мувофиқ, давлатимиз раҳбари “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди. Бу муаззам обида урушда халқимиз чеккан азоб-уқубатлар, матонат ва йўқотишларнинг ифодасидир.

Ҳужжатларнинг далолат беришича, фашизмга қарши қонли жангларда ўша пайтда 6 миллион 800 минг нафарни ташкил этган аҳолимизнинг қарийб 2 миллион нафари иштирок этган. Шундан 540 мингга яқини ҳалок бўлган, 158 минг нафари бедарак йўқолган, 50 мингдан ортиғи концлагерларда мислсиз қийноқ ва азоблар туфайли ҳалок бўлган, 60 мингдан зиёди ногирон бўлиб қайтган. 

Ўзбекистонлик аскар ва офицерлардан 214 мингга яқини жанговар орден ва медаллар билан мукофотлангани уларнинг жасоратидан далолат беради.

Мамлакатимиз уруш йилларида фронтнинг мустаҳкам таъминот базасига айланган, жанг майдонларига жуда катта миқдорда ҳарбий техника, қурол-яроғ, кийим ва озиқ-овқатлар етказиб турилган. Ғоят оғир шароитга қарамай, халқимиз уруш ҳудудларидан кўчириб келинган 1 миллион 500 мингга яқин инсонни, жумладан, ота-онасидан жудо бўлган 250 минг нафар етим болани ўз бағрига олиб, меҳр кўрсатган.

– Булар чинакам мардлик ва қаҳрамонлик солномасидир. Бундай мураккаб ва шонли ғалабага муносиб ҳисса қўшган матонатли халқимиз билан ҳар қанча фахрлансак, арзийди. Бу қаҳрамонликларни ҳеч қачон унутмаслигимиз, ёшларимизга етказишимиз керак. Айниқса, ҳозирги таҳликали замонда бунинг аҳамияти ниҳоятда катта. Ҳаммамиз ватан ҳимоясига ҳар куни тайёр бўлишимиз керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19 февралдаги қарорига мувофиқ, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносиб нишонланмоқда. Бугунги авлодлар тинчлиги, мамлакатимиз барқарорлиги учун жон фидо қилган инсонлар хотираси ҳурмат билан ёдга олинмоқда. Айни вақтда ҳаёт бўлган меҳнат фахрийлари ва кексаларга эҳтиром кўрсатилмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Қуролли Кучлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари ва нуронийлар ҳам иштирок этиб, мазкур ёдгорлик пойига гуллар қўйишди.

Давлатимиз раҳбари боғда ўрнатилган “Хотира нури” композициясини ҳам кўздан кечирди. У Иккинчи жаҳон уруши ва фронт ортида меҳнат қилган ўзбекистонлик қаҳрамонлар хотирасига бағишлаб барпо этилган. Монумент парвоз қилаётган икки қуш шаклида бўлиб, катта ва ёш авлодлар ўртасидаги ворисийликни ифодалайди. 

Асар тарихий мерос ва замонавий санъатни ўзида мужассам этган. Унга QR-ҳавола ўрнатилган бўлиб, ташриф буюрувчилар мажмуа ва уруш қаҳрамонлари ҳақида ўқиши, “Хотира нури” китобини юклаб олиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жиззахда ички ишлар ходимлари фуқарони калтаклагани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:49

    Жиззахда ички ишлар ходимлари фуқарони калтаклагани айтилмоқда

    Тўпланган ҳужжатлар асосида қонуний қарор қабул қилиниши Жиззах вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

    'Шавкат Мирзиёев марҳум ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан учрашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:49

    Шавкат Мирзиёев марҳум ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан учрашди

    Давлат раҳбари Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти қатнашчиларини ҳам зиёрат қилди.

    'Янги ҳарбий прокурор тайинланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:24

    Янги ҳарбий прокурор тайинланди

    Отабек Холбоев тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

    'Долларнинг расмий курси тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:05

    Долларнинг расмий курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Тошкентда мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:33

    Тошкентда мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди

    Наманган вилоятида яшовчи йигит Telegram тармоғида гуруҳ очиб, пулини қисқа фурсатда кўпайтириб беришини айтган ҳолда одамларни алдаб келган.

    'Украина доллардан воз кечмоқчи'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:19

    Украина доллардан воз кечмоқчи

    Европа билан алоқаларни мустаҳкамлаш фонида АҚШ долларидан еврога ўтиш имкониятини кўриб чиқмоқда.