9-15 май кунлари Хитойнинг Жианшанг шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, мазкур қитъа биринчилигида 26 мамлакатдан 170 нафар спортчи қатнашади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этади. Юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган таркибда Олимпиада чемпиони ва совриндори бор.
Қўйида Осиё чемпионати қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби билан танишишингиз мумкин:
Эркаклар:
-67 кг: Ҳусинбой Матрасулов;
-73 кг: Абдулазиз Алимжонов;
-81 кг: Ҳайитбой Абдушукуров;
-109 кг: Шарофиддин Амриддинов;
-109 кг: Акбар Жўраев;
+109 кг: Амир Абдуллаев.
Аёллар:
-59 кг: Нигора Абдуллаева;
-81 кг: Мадина Файзуллаева;
-81 кг: Ригина Адашбаева;
-87 кг: Нигора Сувонова;
-87 кг: Турсуной Жабборова