АсосийДунё

Мубашшир Аҳмад ҳибсга олинди

У тўрт кун аввал Истанбулнинг Баҳчешеҳир мавзеидаги уйидан гумонланувчи сифатида олиб кетилган.

'Мубашшир Аҳмад ҳибсга олинди'ning rasmi

Жорий йилнинг 8 май куни “Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) Истанбулнинг Баҳчешеҳир мавзеидаги уйидан гумонланувчи сифатида олиб кетилди. Бу ҳақда “Azon Global” портали хабар берди.

Маълум қилинишича, Алишер Турсунов ҳибсга олинган куннинг ўзида адвокатлари иштирокида дастлабки суриштирув ўтказилган. Ўша куни адвокатларга билдирилган охирги маълумотга кўра, суриштирувдан сўнг Алишер Турсунов Истанбулдаги Депортация марказига ўтказилиши, эртасига эса у ердан озод қилиниши керак бўлган.

“Аммо орадан 4 кун ўтган бўлса-да, Иммиграция бошқармаси домланинг қаердалиги, соғлиғи ва суд жараёни ҳақида адвокатларига ҳам, яқинларига ҳам ҳеч қандай маълумот бермаяпти”, дейилади хабарда.

Порталнинг қўшимча қилишича, Туркия қонунчилигига кўра, назоратда ушлаб турилган шахснинг оиласига бу ҳақида маълумот берилиши, унинг ўзига ҳам яқинлари билан мулоқот қилишга изн этилиши белгилаб қўйилган.

“Ҳозиргача ҳатто адвокатлари ҳам домладан бирор хабар ололмаётганидан, ақалли қаерда сақланаётганини ҳам билолмаётганидан оиласи ва яқинлари асосли равишда хавотирга тушишмоқда. Боиси устоз Мубашшир Аҳмад узоқ йиллардан бери қандли диабет ва юқори қон босимидан азият чекиб келади ҳамда мунтазам равишда инсулин ва бошқа дорилар қабул қилишга мажбур”, дейилади “Azon Global”да.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳиндистон ва Покистон армияси раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилишди'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:54

    Ҳиндистон ва Покистон армияси раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилишди

    Бу суҳбат икки ядровий давлат ўртасидаги кескин тўқнашувлардан сўнг илк бор амалга оширилди.

    'БААда ажрашиш учун 100 миллион миқдорда товон пули белгиланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:36

    БААда ажрашиш учун 100 миллион миқдорда товон пули белгиланди

    Бу миқдор Форс кўрфази мамлакатлари учун мутлақ рекорд ҳисобланади.

    'Варшавадаги ёнғинга Россия алоқадорми?'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:44

    Варшавадаги ёнғинга Россия алоқадорми?

    Полша бош вазири Доналд Туск ушбу ҳодиса ортида Россия махсус хизматлари турганини билдирган.

    '“Hamas” Америка фуқароси бўлган исроиллик асирни озод қилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:51

    “Hamas” Америка фуқароси бўлган исроиллик асирни озод қилади

    Маҳбуснинг яқин 48 соат ичида озод қилиниши кутилмоқда.

    'Хитой ва АҚШ савдо урушини тугатдими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:46

    Хитой ва АҚШ савдо урушини тугатдими?

    Жорий йилнинг 10–11 май кунлари Женевада икки давлат вакиллари музокара ўтказди.

    'Зеленский ва Путиннинг учрашувига Трамп нима дейди?'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:19

    Зеленский ва Путиннинг учрашувига Трамп нима дейди?

    Жорий йилнинг 15 май кунида Украина етакчиси ҳамда Россия раҳбари Туркияда музокара ўтказишга келишди.