АсосийЖамият

Қайси давлат ёшлари Ўзбекистонда кўпроқ ўқийди?

2024-2025 ўқув йилида мамлакатдаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 12,5 мингдан ортиқ хорижий талабадан ярми Ҳиндистондан келган.

'Қайси давлат ёшлари Ўзбекистонда кўпроқ ўқийди?'ning rasmi

2024-2025 ўқув йили бошида республикадаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг умумий сони 12,5 минг нафарни ташкил этган.

Олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг давлатлар кесимидаги сони қуйидагича:

Ҳиндистон – 6502 нафар;

Туркманистон – 1430 нафар;

Покистон – 1250 нафар;

Россия Федерацияси – 732 нафар;

Қозоғистон – 639 нафар;

Қирғиз Республикаси – 369 нафар;

Хитой – 325 нафар;

Тожикистон – 322 нафар;

Корея Республикаси – 197 нафар;

Афғонистон – 157 нафар;

Канада – 126 нафар;

Бошқалар – 431 нафар.

    Бошқа янгиликлар