Германияда “AdG” партиясига қарши 50 дан ортиқ митинг ўтказилди. Берлин, Мюнхен ва Эссен шаҳарларида ҳар бир митингда 2,5-3 минггача одам қатнашди.
Яна кўплаб намойишлар Гамбург, Кёлн ва Франкфуртда ҳам бўлиб ўтди.
Митинг иштирокчилари “AdG” партиясини экстремистик деб тан олиб, уни бутунлай тақиқлашни талаб қилишди.
2 май куни Германия Конституцияни ҳимоя қилиш хизмати “AdG” партиясини ўнг экстремист партия сифатида рўйхатга олди. Аммо партия судга мурожаат қилди ва бу қарорни сиёсий босим деб атади. Суд қарори чиққунига қадар “AdG”га нисбатан бу мақом вақтинча тўхтатилди.