АсосийЖамият

Жиззахда одамларни Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Фирибгар бу хизматини 200 млн сўмга "баҳолаган".

'Жиззахда одамларни Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилган шахс ушланди'ning rasmi

Жиззах вилоятида Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилиб, фуқароларни алдаган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Жиззах вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Шароф Рашидов туманида яшовчи фуқаро Н.Б.Қ. Зарбдор туманидан бўлган А.А.Д.ни гўёки Мексика орқали АҚШга ишга жўнатиш баҳонасида алдаб, ундан жами 200 миллион сўм (шу жумладан, 11 200 АҚШ доллари ва 50 млн сўм) олмоқчи бўлган вақтда қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговгача текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар