АсосийЖамият

Андижонда канал шикастланиши ортидан аҳоли хонадонларига сув кирди

Мазкур ҳолатга Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.

'Андижонда канал шикастланиши ортидан аҳоли хонадонларига сув кирди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Булоқбоши тумани Сарвонтепа маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона канали қирғоғи шикастланиб, оқибатда аҳоли хонадонларига сув кириб боргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мазкур ҳолатга Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳозирда Жанубий Фарғона магистраль каналининг бош қисмида сув оқими тўлиқ тўхтатилган. Мутасадди ташкилотлар томонидан барча зарур хавфсизлик чоралари кўрилган ва сув оқимини хавфсиз ўтказиш таъминланмоқда. Ҳолат тўлиқ назоратга олинган.

“Шу билан бирга Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Тоир Алиматов бошчилигидаги ишчи гуруҳи ҳам мазкур ҳудудга етиб борди”,—дейилади муносабатда.

Шунингдек, изоҳда мутахассислар аҳоли хонадонларида бўлиб, етказилган зарарни ўрганиш ва аниқлаш ишларини олиб бормаётгани билдирилган.

    Бошқа янгиликлар