2025 йил 7 май куни соат тахминан 15:06 ларда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманидаги “Қуштепа” маҳалласида жойлашган “YIGITALI” МЧЖга қарашли автоёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин ёқилғи сақланадиган, ҳажми 10 м³ бўлган иккита резервуарга “ЗИЛ” русумли автомашинага ёқилғи қуйилаётган пайтда юз берган чақнаш натижасида келиб чиққан. Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро ҳалок бўлган, яна бир киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.
Ҳозирда ушбу воқеа бўйича тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.