Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистон ва Покистон ўртасида кучайиб бораётган вазиятдан жиддий хавотирда эканини билдириб, томонларни дипломатик мулоқот ва тинчлик йўлига чақирди.
Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистон ва Покистон ўртасида кузатилаётган кескинлашув муносабати билан расмий баёнот берди.
Унда таъкидланишича, Ўзбекистон ушбу ҳолат ривожини хавотир билан кузатмоқда.
“Биз икки давлатни вазминликка, тинчлик ва барқарорлик манфаатларини инобатга олган ҳолда ҳаракат қилишга чақирамиз. Шунингдек, вазиятнинг янада ёмонлашишини олдини олиш учун дипломатик мулоқотга устувор аҳамият бериш лозим.
Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Ўзбекистон бу борадаги ҳар қандай халқаро ёки минтақавий тинчликка қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини маълум қилган", - дейилади баёнотда.