АсосийЖамият

Хитойда меъёрдан 6 соат ортиқ ишлаб келган ходим ўз ишхонасида вафот этди

У 400 нафар ўқувчини бошқарган, ота-оналарнинг сўровларига жавоб қайтарган.

'Хитойда меъёрдан 6 соат ортиқ ишлаб келган ходим ўз ишхонасида вафот этди'ning rasmi

Хитойнинг Ухан шаҳрида онлайн платформ орқали репетиторлик билан шуғулланувчи Ли фамилияли эркак ҳаддан ортиқ кўп ишлагани сабаб вафот этди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар беради. 

Қайд этилишича, Ли университетни тамомлаши билан компанияга ишга кирган. Эркак тез-тез ортиқча иш юкламаларини олиб турган ва 22 апрелдан бошланиши керак бўлган таътили олдиндан ҳам шундай йўл тутган. Дам олиш олдидан Ли талабалар билан қўшимча машғулотлар олиб бориб, ишдаги қарзларини ёпишга ҳаракат қилган.

Ли ярим кечага қадар офисда қолиб кетган ва унинг бўлажак турмуш ўртоғи бундан хавотирга тушган. Қиз Лига қўнғироқ қилган, бироқ у гўшакни кўтармаган. Эртаси куни офисга келган фаррош стол устида ҳушсиз ётган эркакка дуч келган.

Тиббиёт ходимларининг хулосасига кўра, Ли юрак тўхтаб қолишидан вафот этган — бу эса ҳаддан ортиқ стресс ва чарчоқдан келиб чиққан бўлиши мумкин. Маҳаллий бандлик идораси Лининг ўлими иш билан боғлиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тайёрлаш билан шуғулланмоқда.

25 апрел куни компания расмий баёнот билан чиқиб, ходимнинг ўлими ортиқча ишлаш билан боғлиқ эмаслигини маълум қилган. Таъкидланишича, Ли вафот этган кунда барча ходимлар байрамга таклиф қилинган, шу боис ўша куни ортиқча иш режими режада бўлмаган.

Шунга қарамай, тармоқларда собиқ ходимларнинг ушбу хабарга муносабатлари тарқалди. Улардан бирининг ёзишича, Ли 400 нафар ўқувчини бошқарган, ота-оналарнинг сўровларига жавоб қайтарган ва мунтазам кунига ортиқча олти соат ишлаган.

Офисдаги иш тартиби ҳам жуда қаттиқ бўлган. Ван фамилияти собиқ ходимлардан бирининг айтишича, ўртиқча иш юкламалари сабаб унда безовталик пайдо бўлган ва ўтган йилнинг охирида у ишдан бўшаган. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, ходимлар ҳожатхонага ёки тушликдаги танаффусга чиқишдан олдин ҳам раҳбариятдан рухсат сўрашга мажбур.

Хитой меҳнат қонунчилигига кўра, кунлик иш режими 8 соатдан, ҳафтасига эга 44 соатдан ошмаслиги керак. Бир ой давомидаги ортиқча иш юкламалари эса 36 соатдан ошиши керак эмаслиги белгиланган. Шунга қарамай, мамлакатда "ортиқча ишлаш маданияти" тўғрисида хабарлар пайдо бўлишни давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:04

    Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилади

    Бу ҳақда Президент Фармони қабул қилинди.

    'Ўзбекистонда сиртқи таълим шаклига қабул тугатилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:57

    Ўзбекистонда сиртқи таълим шаклига қабул тугатилади

    Президент Фармонига кўра, кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари бўйича қабул квоталари ошириб борилади;

    'Ўзбекистонда ноқонуний қудуқ қазиганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:16

    Ўзбекистонда ноқонуний қудуқ қазиганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

    Бу ўзгариш қонун эълон қилинганидан 3 ой ўтгач амалга киритилади.

    'Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга саёҳат қилмоқда?'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:06

    Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга саёҳат қилмоқда?

    Уч ойда жами 1,5 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.

    'Ботир Қодиров яна жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:33

    Ботир Қодиров яна жаримага тортилди

    Ботир Қодиров устидан тегишли тартибда муаллифлик ҳақини тўламагани учун устидан шикоят қилинди.

    'Сурхондарёда бир аёл бозорда ёш қизчани сабабсиз пичоқлаб ўлдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:09

    Сурхондарёда бир аёл бозорда ёш қизчани сабабсиз пичоқлаб ўлдирди

    Бош прокуратура ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.