АсосийСаломатлик

Баҳорги астма хуружлари: Унга нима сабаб бўлади?

Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши ва генетик омиллар сабабли дунё аҳолиси орасида нафас аъзолари хасталиклари, хусусан, бронхиал астмага чалиниш ортиб бормоқда.

'Баҳорги астма хуружлари: Унга нима сабаб бўлади?'ning rasmi

Хўш, бундай беморлар касаллик профилактикаси, ташхиси ва ундан самарали даволаниш учун нималарга эътибор бериши лозим?

ССВ Матбуот хизматининг шу каби саволларига Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази диагностика бўлими шифокори, олий тоифали пульмонолог Хайрулло Ражабов жавоб берди.

— Бронхиал астма – нафас йўлларининг сурункали яллиғланиши бўлиб, дунё аҳолисининг ўртача 5 фоизида учрайди. Бу кўрсаткич болалар орасида янада кўпроқ — ўртача 10 фоизни ташкил этади, — дейди мутахассис.

 — Ушбу касаллик асосан баҳор-куз ойларида авж олиб, қуруқ йўтал, нафас қисиш хуружлари, ҳансираш, кўкракда оғирлик ҳиссининг пайдо бўлиши каби симптомлар билан намоён бўлади.

Бу ҳолатлар, асосан, тунда ёки эрта саҳарда кузатилади. Хасталик хуружи кўпинча дори таъсирида ортга қайтади. Бронхиал астмани, асосан, қуйидаги омиллар келтириб чиқаради:

  • генетик мойиллик, атопия, нафас йўллари гиперреактивлиги;
  •  ташқи ва уй аллергенлари (чанг, уй чанглари, ўсимлик чанглари, уй ҳайвонлари юнги); 
  •  чекиш;
  •  респиратор инфекциялар;
  •  баҳорги гул чанглари;
  •  паразитар инвазия ва айрим озиқ-овқат ва дори воситалари.

Бронхиал астманинг қандай кечиши унинг қанчалик эрта аниқланишига боғлиқ. Агар касаллик ўз вақтида муолажа қилиниб, бемор шифокор кўрсатмаларига қатъий риоя қилса, хасталикни тўлиқ назорат қилиш мумкин.

  •  Бу эса бемор ҳаёт тарзини яхшилайди ва унинг аломатларини узоқ муддатга заифлашувига сабаб бўлади.
  • Касалликни даволаш, астма хуружлари сонини камайтириш учун беморнинг бронхоспазм бошланишига туртки бўлган аллерген билан алоқасини чеклаш лозим.

 Хусусан:

  •  хона ҳавосини тез-тез алмаштириш ва чанг зарраларидан тозалаш;
  •  ҳаво тозалагичлар ва кондиционердан фойдаланиш;
  • ҳаво қуруқлигига қарши намлагичларни қўллаш;
  • бемор учун барқарор, қулай хона ҳароратини сақлаш учун иқлим назоратини ўрнатиш;
  • турли зарарли ҳашаротлар, айниқса, суваракларни йўқ қилиш;
  • аллергия қўзғамайдиган чойшабдан фойдаланиш;
  • юнгли гиламлардан воз кечиш;
  • диета қилиш керак.

Энг муҳими, бемор шифокор назорати остида даволаниши, зарур тавсияларга қатъий амал қилиши зарур.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Дунёда илк бор юрак уришдан тўхтамасдан кўчириб ўтказилди'ning rasmi

    Саломатлик Бугун 18:32

    Дунёда илк бор юрак уришдан тўхтамасдан кўчириб ўтказилди

    Тайван Миллий университети шифохонаси (NTUH) жарроҳлари тарихда илк бор донор юрагини уришдан тўхтатмасдан кўчириб ўтказишга муваффақ бўлди.

    'Астма нега айнан баҳорда кучаяди?'ning rasmi

    Саломатлик Бугун 00:17

    Астма нега айнан баҳорда кучаяди?

    Барчани қизиқтирган мазкур саволга мутахассис жавоб берди.

    'Қизамиқ, кўкйўтал, дифтерия, қоқшол...'ning rasmi

    Саломатлик 02.05.2025 20:02

    Қизамиқ, кўкйўтал, дифтерия, қоқшол...

    ЖССТ ва ЮНИCЕФнинг юқумли касалликларга қарши эмлаш қамровини ошириш бўйича қўшма баёноти эълон қилинди

    'Қулупнайни нега тузли ва содали сувда ювиб ейиш зарарли?'ning rasmi

    Саломатлик 30.04.2025 17:49

    Қулупнайни нега тузли ва содали сувда ювиб ейиш зарарли?

    Қулупнай мавсумида кўпчиликни қизиқтирган саволларга профессор жавоби.

    'Трансёғлар истеъмоли инфаркт ва инсультни келтириб чиқариши мумкин'ning rasmi

    Саломатлик 29.04.2025 17:48

    Трансёғлар истеъмоли инфаркт ва инсультни келтириб чиқариши мумкин

    Тезпишар таомлар — ёшлар орасида энг оммалашган егуликлар. Шу боис “фаст-фуд”, ярим тайёр маҳсулотлар, қовурилган картошка фриси, чипс, қолаверса, турли қандолатларнинг бозори чаққон.

    'Нега гўдакни она сути билан озиқлантириш муҳим?'ning rasmi

    Саломатлик 28.04.2025 17:32

    Нега гўдакни она сути билан озиқлантириш муҳим?

    Чақалоқнинг соғлом улғайиши жуда кўп омилларга боғлиқ.