АсосийДунё

Россияда болалар ҳарбий парад ўтказди

Тадбирда КХДРлик мактаб ўқувчилари меҳмон бўлган.

'Россияда болалар ҳарбий парад ўтказди'ning rasmi

Россиянинг Владивосток шаҳрида “Ғалаба набиралари” (“Правнуки Победы”) номли болалар ҳарбий паради ўтказилди. Бу ҳақда Приморе губернатори Олег Кожемяко ўзининг расмий каналида маълум қилди.

Тадбирда вилоятдаги бошланғич синф ўқувчиларидан иборат 1500 нафардан ортиқ бола ҳарбий форма кийиб, шаҳарнинг марказий кўчалари бўйлаб саф тортиб ўтди. Улар турли қўшин турлари ва кўнгилли жанговар отрядларни рамзий тарзда гавдалантирди.

Парадни трибуналардан Шимолий Кореядан (КХДР) келган мактаб ўқувчилари ҳам кузатди. Губернатор Кожемяко буни КХДР ҳарбийларининг “Курск вилоятида Украина Қуролли Кучларига қарши жангларда фаол иштирок этгани” билан изоҳлади.

Тадбир Россияда 9 май — Ғалаба куни арафасида ташкил этилган ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги оммавий акциялардан бири ҳисобланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳусийлар ракетаси Бен-Гурион яқинига тушди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:21

    Ҳусийлар ракетаси Бен-Гурион яқинига тушди

    Исроил бош вазири ҳолатга қаттиқ жавоб берилишини айтди.

    'Эронда икки киши чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 04.05.2025 21:01

    Эронда икки киши чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди

    Бундай ҳолатлар Эроннинг тоғли ҳудудларида тез-тез кузатилади.

    'Тунис собиқ бош вазири 34 йилга қамалди'ning rasmi

    Дунё 03.05.2025 21:04

    Тунис собиқ бош вазири 34 йилга қамалди

    У терроризмга оид ишда айбдор деб топилган.

    'АҚШ Ҳиндистон ва Покистонни тинчлик сари ҳамкорликка чорламоқда'ning rasmi

    Дунё 02.05.2025 19:08

    АҚШ Ҳиндистон ва Покистонни тинчлик сари ҳамкорликка чорламоқда

    Марко Рубио: Ҳиндистон ва Покистон ўзаро ишончни мустаҳкамлаши зарур.

    'Украинада 11 кишини ўлдирган ўзбекистонлик умрбод қамалди'ning rasmi

    Дунё 02.05.2025 15:04

    'Туркияда бўлган намойиш ортидан 409 киши қўлга олинди'ning rasmi

    Дунё 02.05.2025 10:03

    Туркияда бўлган намойиш ортидан 409 киши қўлга олинди

    Ушланганларнинг кўпчилиги Истанбулдаги акция иштирокчилари бўлган.