Жорий йилнинг 15 апрелидан 15 майига қадар Фарғона вилоятида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор профилактик тадбирида гиёҳвандлик моддасини сотаётган яна 2 киши қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Қўқон шаҳрининг Боғибанон кўчасида яшовчи 2004 йилда туғилган ва Орзу кўчасида яшовчи 2000 йилда туғилган шахс харидор билан 18 минг долларга 1 килограмм “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотишга келишиб, шундан 560 граммини сотаётган вақтида қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.