АсосийЖамият

Самарқандда ўқитувчилар ўқувчини тиз чўкиб узр сўраттирди

Воқеа тафсилотлари очиқланди.

'Самарқандда ўқитувчилар ўқувчини тиз чўкиб узр сўраттирди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида вояга етмаган ўғил бола бир қизнинг оёғига бош урган ҳолда узр сўрагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби расмий маълумот берди.

Маълумотда келтирилишича, ҳолат 2024 йилнинг апрель ойида Пахтачи туманидаги 21-сонли мактаб ўқувчиси Х.Т.нинг шу мактаб ўқувчиси Э.Я.ни ҳақоратлагани ортидан юзага келган. Воқеадан хабардор бўлган мактаб директорининг ўринбосари, синф раҳбари ва мактаб психологи ўқувчи Х.Т нинг онасининг розилиги билан уни ва унинг опасини ўқувчи Э.Я.нинг уйига узр сўраш учун олиб борган.

Видеолавҳадаги ҳолат ўқувчи Э.Я. нинг онаси фуқаро С.Д. томонидан ўқувчи Х.Т. нинг узр сўраш жараёнидан тасвирга олинган. Мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фуқаро С.Д.га нисбатан тегишли маъмурий жазо чораси қўлланган.

Шунингдек, Пахтачи тумани 21-мактаб директорининг тегишли буйруғи билан воқеа иштирокчилари – директор ўринбосари С. Д., синф раҳбари В.С. ва мактаб психологи Э.Р.га нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланган, дейилади хабарда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '2026 йилги Green Card натижалари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 03.05.2025 22:10

    2026 йилги Green Card натижалари эълон қилинди

    Натижаларни расмий сайт орқали текшириш мумкин.

    '"Ҳаж — 2025" мавсуми 13 майдан бошланади'ning rasmi

    Жамият 03.05.2025 19:34

    "Ҳаж — 2025" мавсуми 13 майдан бошланади

    Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси хабар берди.

    '3 май — Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни'ning rasmi

    Жамият 03.05.2025 18:00

    3 май — Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни

    Ушбу кун муносабати билан Президент матбуот котиби журналистларга табрик йўллади.

    'Тошкентда "Orlando" ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 03.05.2025 16:59

    Тошкентда "Orlando" ёниб кетди

    Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

    'Тошкентда дарахтга урилган BYD ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 03.05.2025 14:18

    Тошкентда дарахтга урилган BYD ёниб кетди

    Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    'Самарқандда қарама-қарши йўналишга чиққан Cobalt ЙТҲ содир этди'ning rasmi

    Жамият 03.05.2025 12:16