АсосийЖамият

Кам таъминланган оилаларга 19 млрд сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлар айрим маҳсулотларни сотиб олганда 1%даги кешбек ўрнига, 12% ҚҚС суммасини қайтариб олади.

'Кам таъминланган оилаларга 19 млрд сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди'ning rasmi

2023 йил 1 майдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри”га киритилган жисмоний шахслар чакана савдо объектларидан айрим маҳсулотларни сотиб олганда харид суммасидан 1% миқдордаги кешбек ўрнига, 12% ҚҚС (ижтимоий кешбек) суммасини қайтариб олади.

2025 йилнинг I чорагида 168 146 нафар истеъмолчига 19,7 млрд сўмга яқин ижтимоий кешбек тўлаб берилади.

ТОП-3 ҳудудлар:

Тошкент шаҳри - 5,4 млрд сўм;

Самарқанд вилояти - 2,2 млрд сўм;

Тошкент вилояти - 1,8 млрд сўм.Кешбек олиш учун Солиқ мобил иловасида харид чекининг ҚР-кодини сканер қилиш лозим.

    Бошқа янгиликлар