АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Ал-Хоразмий шаҳарчасининг қурилишини кўздан кечирди

Шаҳарча Урганч халқаро аэропорти яқинида, 130 гектардан зиёд ҳудудда бунёд этилмоқда.

'Шавкат Мирзиёев Ал-Хоразмий шаҳарчасининг қурилишини кўздан кечирди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Ал-Хоразмий шаҳарчасининг қурилишини кўздан кечирди.Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Давлатимиз раҳбари 2022 йил августда ушбу шаҳарча пойдеворига тамал тоши қўйган эди. Ўтган йилларда муҳандислик тармоқлари тортилиб, 1 минг 773 та хонадонли 72 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилган. Бу йил мингта хонадонли яна 28 та турар жой қурилиши режалаштирилган. Бу ерда жами 5 мингдан ортиқ хонадон бўлади.

Шаҳарча Урганч халқаро аэропорти яқинида, 130 гектардан зиёд ҳудудда бунёд этилмоқда. Самолётдан тушган меҳмонларнинг кўз ўнгида аввало мана шу гўзал маскан намоён бўлади. Шаҳарча марказида Хоразмий бобомизнинг муаззам ҳайкали ўрнатилади.

Президентимизга мазкур ҳайкал лойиҳаси тақдимот қилинди.

Ҳайкал шаҳарчада барпо этилаётган 20 гектарлик боғнинг кириш қисмида ўрнатилади. Унинг баландлиги 22 метр, пойдевори билан бирга 30 метрдан зиёд бўлади.

Мутасаддиларга монументни ҳам бунёдкорлик, ҳам маъно жиҳатидан такомиллаштириш, шаҳарчада яшилликни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Кеча Президентимиз Ал-Хоразмий университети ва ихтисослаштирилган мактаб ташкил этиш бўйича қарор имзолади. Бу университетда 3 та: математика ва информатика, аэрокосмик технологиялар муҳандислиги ҳамда сунъий интеллект факультетлари бўлади. Ўқув жараёнлари “Янги Ўзбекистон” университетининг тажрибаси асосида, Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой, Буюк Британия каби давлатларнинг нуфузли олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилади. Қабулни 2025-2026 ўқув йилидан бошлаш режалаштирилган. Жами талабалар сони 4-6 минг атрофида бўлиши кўзда тутилган.

Шаҳарча ҳудудида Тошкентдаги Муҳаммад ал-Хоразмий мактабининг филиали ҳам ташкил этилади. Унга 4-синф битирувчилари танлаб олинади. Таълимнинг якунловчи 2 йили муҳандисликка бошланғич тайёргарликка қаратилади.

Шунингдек, Ал-Хоразмий шаҳарчасида технопарк ва офислар, тиббиёт ва маданият марказлари, хиёбонлар, мактаб ва боғчалар, спорт мажмуалари, савдо ва маиший бинолар бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Хоразмда арзон автомобиль ишлаб чиқарилишини эълон қилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 15:39

    Президент Хоразмда арзон автомобиль ишлаб чиқарилишини эълон қилди

    Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманидаги “Damas” заводи бўйича катта янгилик айтилди.

    'Хоразмдаги шаҳарларда фақат туристларга хизмат кўрсатадиган объектлар бўлади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 14:58

    '“Нархи қиммат” — Шавкат Мирзиёев ички авиақатновлар ҳақида гапирди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 13:41

    “Нархи қиммат” — Шавкат Мирзиёев ички авиақатновлар ҳақида гапирди

    Туристик мавсумда Истанбулдан кунлик қатновни йўлга қўйиш топширилди.

    'Хоразм ва Қорақалпоғистон ҳудудидаги 8 та қадимий қалъаларни ўзаро боғловчи тўрт кунлик “Қалъа тур” маршрути ишлаб чиқилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 12:42

    'Хонқа туманида мебелсозлик саноат зонаси ишга тушди'ning rasmi

    Сиёсат 01.05.2025 18:00

    Хонқа туманида мебелсозлик саноат зонаси ишга тушди

    Давлатимиз раҳбари шоурумда маҳсулот намуналарини кўздан кечирди, уларнинг сифатини ва дизайнини юқори баҳолади.

    'Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига етиб борди'ning rasmi

    Сиёсат 01.05.2025 14:16

    Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига етиб борди

    Президент ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш, янги истиқболли режаларни белгилаш мақсадида ташриф буюрди.