АсосийЖамият

Хоразмда сочини ўрмаган ўқувчини калтаклаган мактаб директори ишдан олинди

У билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

'Хоразмда сочини ўрмаган ўқувчини калтаклаган мактаб директори ишдан олинди'ning rasmi

Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги 14-мактаб директори ўқувчини калтаклагани аниқланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода директор дарс вақтида синф хонасига кириб, аввалига олд партадаги қизнинг сочидан тортгани кўринади. Сўнг бошқа қизнинг олдига бориб, унинг ҳам сочидан тортган, у томондан қаршиликка учрагач эса ўқувчини калтаклашга тушган.

Вазирлик хабарига кўра, мазкур ҳолат Хоразм вилояти ММТБ Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан кўриб чиқилган ҳамда бошқарма бошлиғининг тегишли буйруғи билан мактаб директори М.Х. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Вазир Ҳилола Умарова X ижтимоий тармоғида ходим "ўз меҳнат мажбуриятларини қўпол равишда бузган"ини келтириб ўтган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:10

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    '“Ўзбекнефтгаз” АЖ халқаро капитал бозорида янги рекорд ўрнатди — 850 миллион долларлик облигацияларни жойлаштирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:38

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ халқаро капитал бозорида янги рекорд ўрнатди — 850 миллион долларлик облигацияларни жойлаштирди

    Бу тарихий воқеа “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг халқаро молия бозорларидаги нуфузини янада мустаҳкамлаб, компания тараққиётида янги босқични бошлаб берди.

    'Деновда 32 нафар боғча боласи Damas’да ташилгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:36

    'Қайси корхоналар кўп солиқ тўлаётгани маълум қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:30

    Қайси корхоналар кўп солиқ тўлаётгани маълум қилинди

    Уч ойда давлат ғазнасига 48,2 трлн сўм солиқ ундирилган.

    'Саида Мирзиёева “Инсоний биродарлик” нуфузли мукофотининг халқаро ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилди'ning rasmi

    Жамият 01.05.2025 22:20

    Саида Мирзиёева “Инсоний биродарлик” нуфузли мукофотининг халқаро ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилди

    Бугун у Мусулмон донишмандлар кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдусалом билан учрашган.

    'Президент янги поездда Хивага борди'ning rasmi

    Жамият 01.05.2025 21:10

    Президент янги поездда Хивага борди

    Давлат раҳбари “Бухоро-Урганч-Хива” темир йўл инфратузилмасини кўздан кечирди.