АсосийЖамият

Сариосиё аэропортини реконструкция қилиш ишлари якунланди

100 нафаргача йўловчига мўлжалланган янги терминал бир ой ичида мунтазам рейслар учун очилиши кутилмоқда.

'Сариосиё аэропортини реконструкция қилиш ишлари якунланди'ning rasmi

29 апрель куни Сурхондарё вилоятидаги Сариосиё маҳаллий аэропортини реконструкция қилиш ишлари якунланди ва у Silk Avia авиакомпаниясининг ATR-72−600 самолётида амалга оширилган биринчи техник парвозни қабул қилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди. 

Аэродромнинг сунъий сиртки қисми капитал таъмирланди, яъни узунлиги 1550 метр, эни 35 метр бўлган учиш-қўниш йўлагининг бутун узунлиги бўйлаб икки қатламда, юриш йўлаги ҳамда иккита АТR-72−60 самолёти учун тўхташ жойлари мавжуд перрони асфалт-бетон билан мустаҳкамланди.

"1976 йилдан буён бугун амалга оширилган техник рейс аэродромнинг АТР-72 русумли ва қуйи тоифадаги ҳаво кемаларини қабул қилиш ва учиришга тўлиқ тайёрлигини кўрсатди", — дейилади Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабарида.

100 нафаргача йўловчига мўлжалланган янги терминал қурилиши ҳам ниҳоясига етмоқда. Барча ишлар якунлангач, бир ой ичида Сариосиё аэропортига мунтазам рейслар амалга оширилиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар