АсосийЖамият

Ҳайдовчилар учун жарима баллари 1 майдан кучга кирмайди

ЙҲХХ ушбу тизим қачондан ишга тушиши бўйича изоҳ берди.

'Ҳайдовчилар учун жарима баллари 1 майдан кучга кирмайди'ning rasmi

Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун жарима баллари 2025 йил 1 майдан бошлаб кучга кирмайди. Бу ҳақда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошовнинг маълум қилди.

Хабар берилишича, жарима балларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат белгиланган тартибда ишлаб чиқилмоқда.

“Шу боис тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг, йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун бериладиган жарима балларининг ҳисобланиш муддати ва тартиби аниқ белгиланади”, дейди ЙҲХХ вакили.

    Бошқа янгиликлар