АсосийЖиноят

Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калласига уриб жароҳат етказди

“Мударрис” хусусий мактабидаги зўравонлик ҳолати юзасидан суд ҳукм чиқарди.

'Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калласига уриб жароҳат етказди'ning rasmi

2025 йил 4 апрель куни Тошкент шаҳри Сирғали туманида жойлашган “Мударрис” хусусий мактабида ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида юзага келган зўравонлик ҳолати бўйича очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди darakchi.uz га хабар берди.

Аниқланишича, мактабнинг ўқитувчиси Т.А. 7-синфда таҳсил олувчи А. Ани бошига ва кўкрак қисмига урган. Бу ҳаракатлар оқибатида ўқувчи енгил тан жароҳати олган. Воқеа иштирокчилари — ўқувчи, унинг отаси, шифокор ва ўқитувчининг ўзи судда шахсан иштирок этиб, кўрсатмалар берди.

Суд тиббий экспертиза хулосаси, гувоҳлар сўроғи ва ҳужжатлар асосида ўқтувчини айбли деб топди ва унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси 2-қисмига мувофиқ 1.500.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинлади.

Суд томонидан таъкидланганидек, ўқитувчи ўз касбий масъулиятини суиистеъмол қилган ҳамда ўқувчига нисбатан жисмоний куч ишлатиш орқали қонун бузилишига йўл қўйган.

Бу воқеа таълим муассасаларида болалар хавфсизлиги ва ўқитувчиларнинг масъулияти қанчалик муҳим эканини яна бир бор кўрсатмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Ўзавтойўлбелги” раҳбариятига жиноий иш очилди'ning rasmi

    Жиноят 23.02.2026 13:26

    “Ўзавтойўлбелги” раҳбариятига жиноий иш очилди

    “Ўзавтойўлбелги” ДУКнинг 3 нафар мансабдори турли моддалар бўйича айбланиб, суд жараёни бошланди.

    '“Бишкеклик маньяк” тергов изоляторида ўлик ҳолда топилди'ning rasmi

    Жиноят 09.02.2026 13:52

    “Бишкеклик маньяк” тергов изоляторида ўлик ҳолда топилди

    Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги 1-сонли тергов ҳибсхонасида “бишкеклик маньяк” номи билан танилган Қумарбек Абдиров ўлик ҳолда топилди.

    'Сурхондарёда экология идораси мансабдори пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 09.02.2026 02:26

    Сурхондарёда экология идораси мансабдори пора билан ушланди

    Сурхондарё вилоятида дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ ҳолат бўйича далолатномани ўзгартириб бериш эвазига пора талаб қилган мансабдор шахс қўлга олинди.

    'Отасини аёвсиз калтаклаб, унинг ўлимига сабаб бўлган эркак қамалди'ning rasmi

    Жиноят 16.01.2026 06:52

    'Сурхондарёда 11-синф ўқувчиси 9-синф қизини зўрлагани айтилмоқда'ning rasmi

    Жиноят 13.01.2026 16:18

    Сурхондарёда 11-синф ўқувчиси 9-синф қизини зўрлагани айтилмоқда

    Ҳодиса бир неча ой аввал мактабдан ташқарида ва ўқув вақтидан ташқари пайтда юз берган.

    'Акмал Шукуровни озод қилган 4 нафар судья қамоққа олинди'ning rasmi

    Жиноят 13.01.2026 15:36

    Акмал Шукуровни озод қилган 4 нафар судья қамоққа олинди

    Тунги клуб олдида содир этилган оғир жиноят бўйича суд қарорини ноқонуний ўзгартиришда айбланган судьяларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.