АсосийЖамият

Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига борди

Президент Россия ТИВ раҳбари ва туркман халқининг миллий етакчиси билан учрашувлар ўтказади.

'Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига борди'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни Самарқанд шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, давлат раҳбари Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашув ўтказади. Сергей Лавров 22 апрель куни Самарқандга етиб келганди.

23 апрель куни у Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов билан учрашиб, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди. Шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашди.

Вазирлик вакили Мария Захарова Музокаралар чоғида вазирлар халқаро масалалар, минтақавий хавфсизлик, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Марказий давлатлар ҳамдўстлиги ва “Марказий Осиё—Россия” доирасидаги ҳамкорликка эътибор қаратилишини, Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлашга тайёргарлик масалалари ҳам муҳокама қилинишини айтганди.

Куннинг иккинчи ярмида туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ташриф билан Ўзбекистонга келади. Етакчилар музокаралар ўтказиши ва қатор тадбирларда иштирок этиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар