АсосийБу қизиқ

Бугун ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Рэспубликанинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

'Бугун ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?'ning rasmi

“Ўзгидромет” 21 апрель куни об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-11 даража, кундузи 21-23 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.  Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.  Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.  Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона, вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади.  Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғ ҳудудларида қорга айланиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража  илиқ, кундузи 10-15 даража бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Кападзе Индонезия сафари мақсадини очиқлади'ning rasmi

    Бу қизиқ 21.11.2025 19:21

    Кападзе Индонезия сафари мақсадини очиқлади

    Темур Кападзе Индонезияга ташрифи терма жамоани бошқариш билан боғлиқ эмаслигини, сафар фақат реклама ва туризм мақсадида амалга оширилганини маълум қилди.

    '“Коинот гўзали – 2025” танловида Мексика вакили Фотима Бош ғолиб бўлди'ning rasmi

    Бу қизиқ 21.11.2025 15:57

    “Коинот гўзали – 2025” танловида Мексика вакили Фотима Бош ғолиб бўлди

    Унга ғолиблик тожини 2024 йилги мисс — даниялик Виктория Тейлвиг топширди.

    'Темур Кападзе Индонезияга борди'ning rasmi

    Бу қизиқ 21.11.2025 14:57

    Темур Кападзе Индонезияга борди

    Мураббий ҳозирда музокаралар учун Жакартада бўлиб турибди.

    'Камбағал оилалар ёшларига армия ва “права” учун тўлов давлат ҳисобидан қопланади'ning rasmi

    Бу қизиқ 21.11.2025 11:06

    Камбағал оилалар ёшларига армия ва “права” учун тўлов давлат ҳисобидан қопланади

    1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган ёшлар сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўтайди.

    'Бугун ҳарорат 21 даражагача илийди'ning rasmi

    Бу қизиқ 21.11.2025 07:56

    Бугун ҳарорат 21 даражагача илийди

    “Ўзгидромет” бугун, 21 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

    'Марказий банк валюта курсларини эълон қилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 20.11.2025 16:42

    Марказий банк валюта курсларини эълон қилди

    Доллар қимматлашди, евро арзонлашди, олтин нархи ошди.