АсосийДунё

АҚШда самолёт дарёга қулаб тушди

Оқибатда 3 киши ҳалок бўлган.

'АҚШда самолёт дарёга қулаб тушди'ning rasmi

АҚШнинг Небраска штатида кичик самолётнинг Платте дарёсига қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида маҳаллий полиция баёнотида хабар берилди, дея ёзмоқда "Замон.уз". 

Фожиа Фремонт шаҳри яқинида юз берган. Самолёт қулаган вақтда бортда бўлган уч киши ҳалок бўлган. Уларнинг шахси ҳозирча ошкор этилмаган.

Воқеа сабаблари ҳали аниқланмаган. Ҳодисани тергов қилиш учун Федерал авиация маъмурияти (ФАА) ва Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши (НТСБ) ишга киришган.

    Бошқа янгиликлар