АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев ва EТТБ раҳбари учрашув ўтказди

ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиётига киритган инвестициялари 5 млрд евродан ошди.

'Шавкат Мирзиёев ва EТТБ раҳбари учрашув ўтказди'ning rasmi

"Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммитининг ишбилармонлик дастури 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассонинг учрашуви билан бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Мамлакатимизнинг ушбу нуфузли халқаро молиявий институт билан кенг кўламли ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари атрофлича кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва EТТБ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилгани катта мамнуният билан қайд этилди. Устувор тармоқлардаги қўшма лойиҳалар портфели барқарор кенгайиб бормоқда. Банкнинг мамлакатимиз иқтисодиётига киритган жами инвестициялари 5 миллиард евродан ошди, жумладан, ўтган йил якунларига кўра қарийб 1 миллиард еврони ташкил этди. Молиявий кўмакнинг асосий ҳажми хусусий секторга тўғри келмоқда.

Мамлакатимиз бўйича ўрта муддатли Шериклик стратегияси самарали амалга оширилмоқда. EТТБ экспертлари кўмагида банк соҳасини трансформация қилиш ва бизнес учун имкониятларни кенгайтириш чоралари кўрилмоқда.

Учрашувда лойиҳаларнинг ижроси сифатини яхшилаш ва самарадорлигини ошириш бўйича биргаликдаги ишлар ўз натижасини бераётгани қайд этилди. Жараёнларни мақбуллаштириш ва лойиҳаларни тайёрлашни тезлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини, шу жумладан таълим, сув таъминоти, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш каби муҳим йўналишларда кенгайтириш масалалари диққат марказида бўлди.

"Яшил" иқтисодиёт, углерод чиқиндиларини камайтириш, рақамлаштириш ва сунъий интеллект, ипотека бозори, транспорт коммуникацияларини ривожлантириш ва бошқа соҳалардаги дастур ва лойиҳалар ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланди.

Жорий йил июнь ойида Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларининг бориши кўриб чиқилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 15:04

    Аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларининг бориши кўриб чиқилди

    Шавкат Мирзиёевга аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларининг бориши юзасидан ахборот берилди

    'Элчиларга янги вазифалар қўйилди'ning rasmi

    Сиёсат 15.01.2026 13:05

    Элчиларга янги вазифалар қўйилди

    Фуқароларни хорижда юқори даромадли иш ўринлари билан таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланди.

    'Туризм ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар тақдим этилди'ning rasmi

    Сиёсат 15.01.2026 04:28

    Туризм ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар тақдим этилди

    Президент Шавкат Мирзиёев туризм, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган қатор йирик қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

    'Кўп хонадонли уйларни бошқаришда кластер тизими жорий этилади'ning rasmi

    Сиёсат 15.01.2026 04:16

    Кўп хонадонли уйларни бошқаришда кластер тизими жорий этилади

    Президент Шавкат Мирзиёев кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

    'Президент Махсус операциялар кучларининг янги полигонида машғулотларни кузатди'ning rasmi

    Сиёсат 13.01.2026 14:07

    Президент Махсус операциялар кучларининг янги полигонида машғулотларни кузатди

    Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида ташкил этилган Махсус операциялар кучлари полигони фаолияти билан танишиб, бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлигини юқори баҳолади.

    'Ўзбекистон Мудофаа доктринаси қайта кўриб чиқилади'ning rasmi

    Сиёсат 13.01.2026 11:58

    Ўзбекистон Мудофаа доктринаси қайта кўриб чиқилади

    Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишида замонавий таҳдидлар шароитида амалдаги Мудофаа доктринаси ва Миллий хавфсизлик концепциясини янгилаш зарурлигини маълум қилди.