АсосийДунё

Қизғизистонда бола аттракциондан қулаб тушди

Жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

'Қизғизистонда бола аттракциондан қулаб тушди'ning rasmi

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги боғлардан бирида тез ҳаракатланувчи аттракционда даҳшатли ҳодиса юз берди. Бу ҳақида zamon.uz хабар берди.

Хабар берилишича, болалардан бири аттракциондан ерга қулаб тушган. Жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Унда мия чайқалиши ва бир неча жиддий жисмоний жароҳатлар аниқланган.

Воқеа тасодифан гувоҳ бўлган кишилар томонидан видеога олинган. Ҳодиса юз бергач, боғдаги аттракционлар дарҳол ёпилиб, ҳуқуқ-тартибот органлари тергов ишларини бошлаган.

Ҳодисанинг аниқ сабаблари ва боғ маъмуриятининг жавобгарлиги бўйича текширув давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар