АсосийСиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон етакчиси билан музокара ўтказди

Икки давлат раҳбари дўстлик ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилди.

'Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон етакчиси билан музокара ўтказди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.


Қайд этилишича, учрашувда икки давлат раҳбари олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида икки томонлама дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.

“Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари муборак Рамазон ҳайити билан бир-бирларини ва биродар халқларимизни самимий табрикладилар”,— дейилади хабарда.

Бундан ташқари, икки давлат раҳбари 2024-йилда мамлакатлар ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 700 миллион доллардан ошганини тўғрисида суҳбатлашган.

Саноат, энергетика, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор соҳаларда кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилаётганига тўхталган.

Ҳукуматлараро комиссиянинг бўлажак йиғилишида амалий ҳамкорлик бўйича қўшма лойиҳаларни тезлаштириш чоралари ишлаб чиқилиши муҳим экани таъкидланган. 

Шунингдек, етакчилар минтақавий кун тартиби, шу жумладан Ўзбекистонда ўтказиладиган кўп томонлама саммитлар юзасидан ҳам фикр алмашган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент ҳокимларни “номига” сайёр қабул қилганини танқид қилди'ning rasmi

    Сиёсат 13.03.2026 09:17

    Президент ҳокимларни “номига” сайёр қабул қилганини танқид қилди

    Ўзбекистон бўйича ҳар ўн минг кишига ўртача 319 та ариза тўғри келаётган бўлса-да, баъзи ҳудудларда бу кўрсаткич икки баробар юқори.

    'Эрондаги қизлар мактабига зарба: АҚШ айбни тан олмаяпти'ning rasmi

    Сиёсат 11.03.2026 10:04

    Эрондаги қизлар мактабига зарба: АҚШ айбни тан олмаяпти

    Эроннинг Миноб шаҳрида жойлашган қизлар мактабига берилган зарба натижасида камида 165 киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

    'Бахтиёр Саидов Туркия президенти Эрдўғон билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 08.03.2026 04:36

    'Маҳкум аёллар учун “Янги ҳаёт” дастури йўлга қўйилади'ning rasmi

    Сиёсат 06.03.2026 10:26

    Маҳкум аёллар учун “Янги ҳаёт” дастури йўлга қўйилади

    Президент хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашни кучайтириш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидаги аёлларни ижтимоий ҳаётга қайтариш бўйича янги ташаббусларни маълум қилди.

    'Тошкент – Ангрен – Қамчиқ довони йўналишида 171 километрлик муқобил автомобиль йўли барпо этилади'ning rasmi

    Сиёсат 05.03.2026 15:32

    Тошкент – Ангрен – Қамчиқ довони йўналишида 171 километрлик муқобил автомобиль йўли барпо этилади

    Ушбу йўлда 33 километрлик тоннеллар ҳамда бир қатор йирик муҳандислик иншоотларининг қурилиши режалаштирилган.