АсосийЖамият

Самарқанд ва Тошкент вилоятидаги АЁҚШларда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди

Шунингдек, 22 млн сўмга яқин пул маблағлари истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилинган.

'Самарқанд ва Тошкент вилоятидаги АЁҚШларда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди'ning rasmi

Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳудудларда фаолият кўрсатаётган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШ) сотилаётган автобензин юзасидан назорат тадбири  ўтказилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар қилди. 

Жумладан, Тошкент вилояти мисолида

Вилоятда фаолият олиб борувчи “BLACK GOLD ENERGY” МЧЖ (AI-92 ҳамда AI-95 маркали) ҳамда “SAFOMAX OIL” МЧЖ (AI-92 маркали)ларда сотилаётган юқори октанли автобензинлардан олинган намуналарнинг сифат таҳлил натижалари давлат стандарти талабларига мос эмаслиги аниқланди.

Самарқанд вилояти мисолида

Жомбой туманида жойлашган “HAPPY OIL” МЧЖга қарашли АЁҚШда сотилаётган АI-95 маркали автобензин ёқилғисидан олинган намуналари Тошкент марказий назорат-кимё лабораториясида текширилганда, мазкур  маркали автобензин сифатсиз эканлиги аниқланган.

 Юқоридаги аниқланган ҳолатларга мувофиқ, Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари билан 3 та хўжалик юритувчи субъектга нисбатан иш қўзғатилиб, жами 22 млн сўмга яқин пул маблағларини истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

    Бошқа янгиликлар