Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда поездларда чойшабларнинг ёмон ҳолати, шунингдек, сувараклар пайдо бўлиши ҳақида хабарлар фаол тарқала бошлади.
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ мунтазам равишда санитария-эпидемиология назоратини амалга оширмоқда, аммо сўнгги кунларда мавжуд вазият муносабати билан санитария-эпидемиология нормаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтирмоқда, дея муносабат билдирмоқда Жамият матбуот хизмати.
Жамият раҳбарияти оммавий ахборот воситалари ва йўловчиларга фаол позицияси ва хизматдаги камчиликларни аниқлашга кўмаклашгани учун миннатдорчилик билдиради.
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўришни ваъда қилмоқда.






