АсосийЖамият

Ўзбекистон Афғонистонга 200 тонна озиқ-овқат юборди

Наврўз байрами ва яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити муносабати билан Афғонистон аҳолисига навбатдаги инсонпарварлик юки етказилди.

'Ўзбекистон Афғонистонга 200 тонна озиқ-овқат юборди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ халқнинг бағрикенглик ва қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида Наврўз байрами ва яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) муносабати билан Афғонистон аҳолисига қарийб 200 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ортилган навбатдаги инсонпарварлик юки қўшни мамлакатнинг Балх вилоятига етказилди.

Бу ҳақда хабар берган Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, қўшни мамлакатга етказилган зарур озиқ-овқат маҳсулотлари Ҳайратон шаҳридаги Astras компанияси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, шунингдек, Мудофаа, Транспорт, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги ва Ташқи ишлар вазирликлари мутасаддилари ҳамда Балх вилояти губернатори Муҳаммад Юсуф Вафо ҳамда икки томон расмийлари иштирокида топширилган.

Инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, буғдой, макарон маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, шакар, тез тайёрланадиган таомлар, қизил ловия ва мош ўрин олган.

Шунингдек, Мозори Шариф шаҳрида икки томонлама учрашув ўтказилиб, келгусидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. Суҳбат давомида Ўзбекистон томонидан Афғонистонда барпо этилаётган Имом Бухорий мақбараси қурилиши ҳақида ҳам алоҳида фикр алмашилган.

Билдирилишича, Афғонистон расмийлари Ўзбекистон Президенти ва халқига кўрсатаётган ёрдам учун миннатдорчилик билдириб, яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити муносабати билан самимий табрикларини йўллаган. Ташриф давомида амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан ҳам танишилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда канал шикастланиши ортидан аҳоли хонадонларига сув кирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:18

    Андижонда канал шикастланиши ортидан аҳоли хонадонларига сув кирди

    Мазкур ҳолатга Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.

    'Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “Digital Generation Uzbekistan” ННМ томонидан  ўқув машғулотлари ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 22:27

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “Digital Generation Uzbekistan” ННМ томонидан ўқув машғулотлари ташкил этилди

    Унда соҳанинг етук мутахассислари, рассом, дизайнер, аниматор, видеограф, фотограф ва контент яратувчилар иштирок этмоқда.

    'Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг доллардан ва юбилей медаллари топширилди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 20:21

    Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг доллардан ва юбилей медаллари топширилди

    Президент Ўзбекистон халқини 9 май — Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.

    'Ўзбекистон Президенти Москвага борди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:41

    Ўзбекистон Президенти Москвага борди

    Ўзбекистон етакчиси учун ажратилган қароргоҳда давлат раҳбарини Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари ва Ҳукумат Раисининг биринчи ўринбосари кутиб олдилар.

    '"Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга 303 нафар элликбоши хизмат қилади'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:34

    "Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга 303 нафар элликбоши хизмат қилади

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров раислигида “Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга хизмат кўрсатадиган элликбошилар иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

    'Андижондаги ГЭСни Россия компанияси қураётган бўлган'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:19

    Андижондаги ГЭСни Россия компанияси қураётган бўлган

    “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Андижондаги каналда юз берган техноген ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.