АсосийЖамият

Президент маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди

Маслаҳатчининг жорий йилги фаолиятининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.

'Президент маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 март куни иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабартини қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Маслаҳатчининг жорий йилги фаолиятининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.

Мамлакатимиз инвестициявий салоҳиятини халқаро майдонда янада илгари суриш, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини якунлаш бўйича амалий чоралар кўриш, хориждаги етакчи таълим муассасаларида давлат хизматчиларининг малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бўлажак Ўзбекистон инвестиция салоҳияти "роуд-шоуси" ва Тошкент халқаро инвестиция форумини етакчи хорижий компаниялар ва молиявий институтларни жалб қилган ҳолда юқори савияда ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашувда Рақамли технологиялар халқаро маркази ҳузурида Тошкент халқаро тижорат судини ишга туширишнинг амалий жиҳатлари, мамлакатимизнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини мустаҳкамлаш, иқтисодий ривожланиш соҳасида фундаментал тадқиқотлар олиб бориш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирларга тўхталиб ўтилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент вилояти боғчаларидаги оммавий заҳарланиш бўйича суд бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:24

    Тошкент вилояти боғчаларидаги оммавий заҳарланиш бўйича суд бошланди

    Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

    'Ўзбекистонда 37 нафар ҳоким ёрдамчиси қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:02

    Ўзбекистонда 37 нафар ҳоким ёрдамчиси қамалди

    2025 йилда республика бўйича ҳоким ёрдамчиларига нисбатан коррупцияга оид қатор жиноят ишлари кўрилди.

    'Уй-жой билан таъминлаш бўйича Қарши аҳолисидан 124 та мурожаат келиб тушган'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:10

    Уй-жой билан таъминлаш бўйича Қарши аҳолисидан 124 та мурожаат келиб тушган

    Қарши шаҳрида бу йил 3 минг 700 та хонадонли кўп қаватли уйлар қурилиши режа қилинган.

    '33 мингга яқин фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:06

    33 мингга яқин фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

    Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

    'Метан заправкалар иши эртадан қайта тикланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:25

    Метан заправкалар иши эртадан қайта тикланади

    Бироқ шохобчалар иш вақти бўйича қўшимча маълумот берилади.

    'Тошкентда янги қурилаётган "дом" ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:46

    Тошкентда янги қурилаётган "дом" ёниб кетди

    Билдирилишича, ёнғин қурилаётган турар жой биносининг иккинчи қаватида ёнғин содир бўлган.