АсосийЖамият

Тадбиркор аёлларга гаровсиз кредит берилади

Президент қарори билан 2025 йилда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди.

'Тадбиркор аёлларга гаровсиз кредит берилади'ning rasmi

“Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (103-сон, 14.03.2025 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2025 йилда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

2 миллион нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш;

250 минг нафар хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш;

250 минг нафар хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш;

50 минг нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни санаторийларда соғломлаштириш ҳамда уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича мотивацион семинарлар ташкил этиш.

 “HAMROH” тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 2025 йил 1 майдан:

хотин-қизларга “яшил лойиҳалар” ва IT соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишига, шунингдек, камида 5 нафар хотин-қизнинг тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашган 1 минг нафар “устоз” тадбиркорларга 50 миллион сўмгача грант ажратиш йўлга қўйилади;

ижобий кредит тарихига эга бўлган хотин-қизларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади;

аёл тадбиркорлар томонидан кредит ҳисобидан сотиб олинаётган асбоб-ускуналар етказиб берилгунга қадар “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан кафиллик тақдим этилиши йўлга қўйилади.

    Бошқа янгиликлар