АсосийЖамият

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп жиноят содир этилаётгани маълум қилинди

Йил давомида жиноят ишлари бўйича судларда охирги беш йилликдаги энг кўп — 77 995 киши судланган.

'Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп жиноят содир этилаётгани маълум қилинди'ning rasmi

2024 йили Ўзбекистондаги судларда 61 481 та жиноий иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд маълумот берди.

Йил давомида жиноят ишлари бўйича судларда охирги беш йилликдаги энг кўп — 77 995 киши судланган. Улар содир этган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси турлича. Хусусан, 31 212 шахс (40 фоиз) ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 19 688 фуқаро (25 фоиз) унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этган. Қарийб 22 951 киши (29 фоиз) оғир, 4 144 киши (5 фоиз) ўта оғир жиноят содир этган.

Биринчи инстанция судларида энг кўп кўриб чиқилган жиноят ишлари Тошкент шаҳрида қайд этилган — 9 886 та. Энг кўп судланганлар ҳам пойтахда — 12 038 нафар. Кейинги ўринда Тошкент вилоятида жиноят ишлари бўйича судланганлар сони бошқа ҳудудларга нисбатан сезиларли юқори — 10 238 нафар.

Судланганларнинг 402 нафари қасддан одам ўлдириш, 2 780 нафари қасддан баданга оғир ёки ўртача тан жароҳати етказиш, 272 нафари номусга тегиш, 336 нафари босқинчилик, 833 нафари талончилик жиноятларини содир этган. Қуйидаги турдаги жиноятларга энг кўп қўл урилган:

  • Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш (ЖК 167-моддаси) — 6 042 киши;
  • Ўғирлик — 8 321 киши;
  • Ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш — 3 221 киши;
  • Гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар — 8 373 киши;
  • Безорилик 3 223 киши.

Ўтган йили республикада қарийб 20 655 шахсга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Бу охирги беш йилликдаги рекорд рақамдир. Жумладан, 2020 йилда 7107 киши, 2021 йилда 12 922 киши, 2022 йилда 17 610 киши, 2023 йил 17 391 киши озодликдан маҳрум этилган.

2024 йилда ҳудудлар кесимида озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган энг кўп шахслар сони Тошкент шаҳрида қайд этилган — 3 890 нафар. Шу билан бирга, Тошкент (2 455 киши) ва Фарғона (2 311 киши) вилоятларида мазкур кўрсаткич юқори бўлган. Энг кам кўрсаткич эса Қорақалпоғистонда (577 нафар) кузатилган.

Ўтган йили судлар томонидан жами 723 киши оқланган. Бу охирги етти йил ичидаги энг кам кўрсаткич.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда канал шикастланиши ортидан аҳоли хонадонларига сув кирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:18

    Андижонда канал шикастланиши ортидан аҳоли хонадонларига сув кирди

    Мазкур ҳолатга Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.

    'Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “Digital Generation Uzbekistan” ННМ томонидан  ўқув машғулотлари ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 22:27

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “Digital Generation Uzbekistan” ННМ томонидан ўқув машғулотлари ташкил этилди

    Унда соҳанинг етук мутахассислари, рассом, дизайнер, аниматор, видеограф, фотограф ва контент яратувчилар иштирок этмоқда.

    'Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг доллардан ва юбилей медаллари топширилди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 20:21

    Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг доллардан ва юбилей медаллари топширилди

    Президент Ўзбекистон халқини 9 май — Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.

    'Ўзбекистон Президенти Москвага борди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:41

    Ўзбекистон Президенти Москвага борди

    Ўзбекистон етакчиси учун ажратилган қароргоҳда давлат раҳбарини Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари ва Ҳукумат Раисининг биринчи ўринбосари кутиб олдилар.

    '"Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга 303 нафар элликбоши хизмат қилади'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:34

    "Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга 303 нафар элликбоши хизмат қилади

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров раислигида “Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга хизмат кўрсатадиган элликбошилар иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

    'Андижондаги ГЭСни Россия компанияси қураётган бўлган'ning rasmi

    Жамият 08.05.2025 19:19

    Андижондаги ГЭСни Россия компанияси қураётган бўлган

    “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Андижондаги каналда юз берган техноген ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.