АсосийДунё

АҚШ Халқаро жиноий судга қарши санкциялар киритди

Бунда суднинг АҚШдаги вакилларига тегишли мол-мулклар блокланади, ХЖС ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига АҚШга кириш тақиқланади.

'АҚШ Халқаро жиноий судга қарши санкциялар киритди'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ фуқаролари ва Исроил каби АҚШ иттифоқчиларига нисбатан олиб борилаётган терговлар туфайли Гаагадаги Халқаро жиноий суд (ХЖС) мансабдор шахсларига нисбатан санкциялар жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақдаги хабар 6 февраль куни Оқ уй сайтида эълон қилинди.

Унда айтилишича, ХЖС "ўз ваколатларини суиистеъмол қилиб, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга асоссиз ордерлар берган".

Трампнинг фармонида айтилишича, АҚШ ҳам, Исроил ҳам Халқаро жиноий суд аъзоси эмас ва Рим статутини имзоламаган. "Иккала давлат ҳам ҳеч қачон ХЖС юрисдикциясини тан олмаган ва иккала давлат ҳам уруш қонунларига қатъий риоя қиладиган армияларга эга гуллаб-яшнаётган демократиядир", — деди Трамп.

Фармонга кўра, Халқаро жиноий суднинг АҚШдаги мансабдорларига тегишли мол-мулклар блокланади, ХЖС ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига Қўшма Штатларга кириш тақиқланади. Фармон судга қилинажак ҳар қандай кўмакларни тақиқлайди. АҚШ ҳозирча санкциялар кимларга нисбатан қўлланишини эълон қилмади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Алла Пугачёва қамаладими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:00

    Алла Пугачёва қамаладими?

    Бунга унинг журналист Катерина Гордеевага берган интервьюсида айтган сўзлари сабаб бўлиши мумкин.

    'Гамбург аэропортида авиакеросин тугаб бормоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:37

    Гамбург аэропортида авиакеросин тугаб бормоқда

    Германиянинг Гамбург аэропортида авиакомпаниялар кутилмаган ёқилғи тақчиллиги билан юзлашди.

    'Лондонда минглаб одамлар Трампга қарши чиқди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:03

    Лондонда минглаб одамлар Трампга қарши чиқди

    Намойишчилар Фаластин байроқларини кўтариб, Ғазони озод қилиш ва Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишни талаб қилди.

    'Афғонистоннинг қайси ҳудудларида интернет йўқлиги айтилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:06

    Афғонистоннинг қайси ҳудудларида интернет йўқлиги айтилди

    Балх вилоятида оптик интернет тақиқланди, натижада давлат идоралари ва хусусий сектор Wi-Fi’дан узилди.

    'Перуда 150 нафар намойишчи темирйўлни тўсиб қўйди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:46

    Перуда 150 нафар намойишчи темирйўлни тўсиб қўйди

    Намойишчилар темирйўл компаниясини адолатсиз рақобатда айблади.

    'Британия Трамп кетгач, Фаластинни тан олади'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:07

    Британия Трамп кетгач, Фаластинни тан олади

    Лондон Трамп ташрифидан сўнг Фаластинни мустақил давлат сифатида эълон қилиши мумкин.