АсосийЖиноят

Ўзбекистон бўйлаб яширилган 111 кг наркотик модда фош этилди

Баъзи наркотиклар Тожикистондан сув орқали елим идишларда оқизиб олиб кирилган.

'Ўзбекистон бўйлаб яширилган 111 кг наркотик модда фош этилди'ning rasmi

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда жами 111 кг. наркотик модда мусодара қилинди.

Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти Панжикент туманидан айланма йўллар орқали 10 кг. 894 гр. “опий” моддасини Ургут тумани ҳудудига олиб келган Тожикистон фуқаролари – 1980, 1982, 1989 йилларда туғилган 3 нафар ака-ука қўлга олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, уларнинг жиноий шериги бўлган, Ургут туманида истиқомат қилувчи, 1982 й.т. аёл ҳам ушланиб, унинг яшаш хонадонида сақланаётган 13 кг. 85 гр. “опий” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.  

Бошқа ҳолатда эса, “ўзбек-тожик” давлат чегарасининг Тошкент вилояти Бекобод тумани “Турон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида, Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти Мастчох туманидан Бекобод туманига оқиб ўтувчи Далварзин канали орқали оқизиб юборилган 3 дона елим идишдаги жами 8 кг. 381 гр. “опий” ва 59 кг. 296 гр. “гашиш” моддалари борлиги аниқланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу гиёҳвандлик воситаларини қабул қилиб олиш мақсадида чегара ҳудудига келган вақтларида Бекобод шаҳри ва туманида истиқомат қилувчи, 1985, 1989, 1996 ва 1997 йилларда туғилган 4 нафар фуқаро қўлга олинди. Таъкидлаш лозимки, улардан 2 нафари муқаддам судланган шахслар ҳисобланади. 

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.  

Бекобод туманида қайд этилган яна бир ҳолатда, “ўзбек-тожик” давлат чегарасидан тахминан 400-500 метр узоқликдаги дала майдонида муқаддам номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 1 дона спорт сумкаси ичида 3 кг. 942 гр. “опий” ва 15 кг. 473 гр. “гашиш” моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гиёҳвандлик воситаларини қолдириб кетган шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шукуров иши бўйича қарор чиқарган судьяларга хизмат текшируви бошланди'ning rasmi

    Жиноят 19.12.2025 12:56

    Шукуров иши бўйича қарор чиқарган судьяларга хизмат текшируви бошланди

    Акмал Шукуровни қамоқдан озод қилган апелляция суди қарори юзасидан Судьялар олий кенгаши текширув тайинлади.

    'Тошкентда Таиландга икки нафар фуқарони  фоҳишаликка юбормоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    Жиноят 19.12.2025 09:24

    Тошкентда Таиландга икки нафар фуқарони фоҳишаликка юбормоқчи бўлган шахс ушланди

    Маълум бўлишича, мазкур жиноий ҳаракат Таиландда бўлиб турган, 2005 йилда туғилган Ф.А. томонидан ташкиллаштирилган.

    'Самарқандда мармар тошлар орасига яширилган 37 кг гиёҳвандлик воситаси аниқланди'ning rasmi

    Жиноят 16.12.2025 09:38

    Самарқандда мармар тошлар орасига яширилган 37 кг гиёҳвандлик воситаси аниқланди

    Тадбир давомида жами 37 кг 421 грамм “экстракцион опий” ашёвий далил сифатида олинган.

    'АҚШдаги университетда юз берган отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жиноят 15.12.2025 08:36

    'Ўзбекистон фуқароси Россия–Украина урушида иштирок этгани учун 3 йилга қамалди'ning rasmi

    Жиноят 11.12.2025 19:01

    Ўзбекистон фуқароси Россия–Украина урушида иштирок этгани учун 3 йилга қамалди

    У 2025 йил июнь ойигача Украинага қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этган.

    'Қарийб 1 млрд сўмлик хорижий валютанинг четга чиқиши тўхтатилди'ning rasmi

    Жиноят 06.12.2025 14:59

    Қарийб 1 млрд сўмлик хорижий валютанинг четга чиқиши тўхтатилди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.