АсосийДунё

Трамп ўз ҳукумати аъзолари рўйхатини Сенатга тақдим этди

Дональд Трамп 20 январдан АҚШнинг 47-президенти сифатида расман иш бошлади.

'Трамп ўз ҳукумати аъзолари рўйхатини Сенатга тақдим этди'ning rasmi

Кеча, 20 январь куни АҚШ президенти сифатида расман иш бошлаган Дональд Трамп Сенатга ўз ҳукумат аъзолари рўйхатини тасдиқлаш учун тақдим этди. 

Рўйхатга кўра, қуйидагилар лавозимларга номзод сифатида таклиф қилинмоқда:

Памела Бонди – Бош прокурор лавозимига;

Питер Ҳегсет – Мудофаа вазири лавозимига;

Роберт Ф. Кеннеди – Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазири лавозимига;

Марко Рубио – Давлат котиби лавозимига,

Тулси Габбард – Миллий разведка хизмати директори лавозимига;

Жон Ретклифф – Марказий разведка бошқармаси (CИА) директори лавозимига;

Элис Стефаник – АҚШнинг БМТдаги доимий вакили лавозимига.

    Бошқа янгиликлар