АсосийДунё

Эрон Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишдан бош тортди

Россия президенти Владимир Путин ва Эрон президенти Масъуд Пизишкиён учрашуви кутилмоқда.

'Эрон Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишдан бош тортди'ning rasmi

Россия президенти Владимир Путин ва Эрон президенти Масъуд Пизишкиён 17 январь куни Москвада учрашади. Бу ҳақда хориж ОАВлари хабар тарқатди. 

Президентлар келгуси 20 йил давомида икки томонлама муносабатларни тартибга солувчи “Кенг қамровли шериклик шартномаси”ни имзолаши режалаштирилган.  

Middle East Eye нашрига кўра, ҳужжат 2014 йилда Россия томонидан аннекция қилинган Қрим ёки бошқа “баҳсли ҳудудлар”ни тан олишни ўз ичига олмайди. Шартноманинг асосий қисмларидан бири Эрон учун ниҳоятда муҳим бўлган ҳудудий яхлитлик ҳақидаги банддир. Чунки Эрон 1971 йилдан бери ўз назорати остида бўлган Форс кўрфазидаги учта орол бўйича БАА билан ҳудудий низога эга ҳисобланади.  

    Бошқа янгиликлар